29 July 2009
03:51 -
Қурмонбек Бақиев халққа мурожаат қилди
Иккинчи муддатга Қирғизистон президенти этиб сайланган Қурмонбек Бақиев кеча кучқурун телевидение орқали халққа мурожаат қилди. Расмий баёнотлар каби қисқа мурожаатномасида, у ўзига овоз берганларга миннатдорчилик билдирди ва уларнинг ишончини оқлашга ваъда берди. У ўзининг “Оқ Йўл” партиясига раҳматлар айтишни ҳам унутмади. Ҳатто, бошқа номзодларга ва ҳаммага қарши овоз берганларга ҳам ташаккурларини изҳор қилди. Яъни, ўзини демократиянинг отасидек қилиб кўрсатишга уринди.Қурмонбек Бақиев биринчи навбатда қилинадиган ишларни шундай сиралади: ислоҳотлар, бизнес-инвестициялар учун яхши муҳит яратиш, давлатни бошқаришда авлодлар ўзгаришини таъминлаш, Қирғизистоннинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаш, глобал муаммо бўлган террорга қарши курашиш.
Бундан бошқа муаммолар ҳам кўплигини урғулаган президент, уларни ечишда халққа таянишини алоҳида гапирди ва яна бир марта ҳаммага миннатдорчилигини билдирди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения
