12 February 2022
01:32 - Украина Ташқи Ишлари Вазири Дмитрий Кулеба Россияга ультиматумлар қўйди!

Бу ҳақдаги хабарларда айтилишича, Россиянинг Украина чегараси ва Қримдаги ҳаракатлари бўйича батафсил изоҳ бериши учун 24 соат вақти борлиги айтилмоқда.

Украина Ташқи Ишлар Вазирлиги Россиядан Украина чегараси ва Қримдаги ҳаракатлари бўйича батафсил изоҳ беришни талаб қилаётгани табиийдир. Бу ҳақда Украина Ташқи Ишлар Вазири Дмитрий Кулеба (расмда) Twitter саҳифасида маълум қилибди.

“Вена ҳужжатига кўра, Россия ҳарбий ҳаракатларининг мақсади, аниқ ўрни ва якунланиш муддати ҳамда ҳарбийлари ва техникалари сони ҳақида батафсил маълумот тақдим этиши шарт”, - дейилади хабарда.

Дмитрий Кулебанинг қўшимча қилишича, Россияда жавоб тақдим этиш учун 24 соат вақт бор.

“Жавоб қайтарилмаса ёки етарлича маълумот тақдим этилмаса, Украина Россия ва Вена ҳужжатининг бошқа иштирокчиларига фавқулодда учрашув чақириш тўғрисида мурожаат қилади, унда Россия тушунтириш беради”, - деб қўшимча қилибди.

Украина вазирнинг таъкидлашича, “барча дипломатик имкониятлардан” фойдаланган ҳолда ўз хавфсизлигини таъминлаш учун курашини давом эттираверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону