Бугун Ўзбекистоннинг ҳозирги бошлиғи Шавкат Мирзиё раислигида "Хавфсиз ва Равон Йўл" тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилибди. Бу ҳақда ҳамма маҳаллий ахборот воситалари хабар қилмоқдалар.
Биз бугун ўта муҳим ва кечиктириб бўлмас масалани муҳокама қиламиз. Бу - йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдир, дебди Шавкат Мирзиё.
Нимамиш, мамлакатимизда 2021 йилда 10 мингдан зиёд авария содир этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳатланганмиш. Энг ачинарлиси, 2,5 мингга яқин одам, шу жумладан 263 нафар бола ҳалок бўлгани катта фожиадир, деган давлат раҳбари, шу ҳалокатларнинг энг катта қисми қуйидаги жойларда бўлганини айтибди:
- Тошкент вилоятида ҳар 100 минг аҳолига 21 та,
- Жиззахда - 16 та,
- Сирдарёда - 15 та,
- Навоий ва Самарқандда - 14 тадан,
- Қашқадарё ва Наманганда - 13 тани ташкил этганмиш,
- бошқа жойларда бундан ҳам камроқ авариялар бўлганмиш.
Айтилишича, Попдан Тўрақўрғонгача бўлган 4Р-112 йўлининг 88-километри, Термиз-Душанбе (М-41) халқаро йўлининг Жарқўрғон-Денов қисми (80-километри), А-373-йўлининг Ёзёвон туманидан ўтган 352-километри, Самарқанд-Ғузор йўлининг (А-378) 85-километрида ҳар йили ўнлаб одамлар ҳалок бўлмоқдамиш.
Хуллас, шунақа “қуруқ” гаплар дейилибди, бу “қуруқ” йиғилишда. Чунки, асл сабаблар айтилмабди.