10 February 2022
16:16 - Туркия Ташқи Ишлар Вазири Мавлуд Човушўғлу Ғарб давлатларини Украинада ваҳима пайдо қилишда айбламолқда
Мавлуд Човушўғлунинг сўзларига кўра, Рссия ҳужуми тўғрисидаги баёнотлари ҳақиқатга мос келолмайди, Ғарбнинг Россия босқини ҳақидаги баёнотлари Украинада ваҳима пайдо бўлиши ва иқтисодий вазиятнинг ёмонлашишига олиб келади деб ҳисобламоқда.

“Кераксиз баёнотлар қилмаслик керак. Бугун Россия Украинага бостириб кириши ҳақидаги баёнотлар эртага Украинада ваҳима пайдо бўлишига олиб келади. Бу шунингдек, Украинага иқтисодий зарар келтиради”, - дебди у TRT телеканалига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, бу баёнотлар ҳақиқатга мос келмайди. Чунки, “Кескинлик борми? Бор. Аммо буни айрим Ғарб давлатлари қилаётгани каби мегафон дипломатияси ёрдамида айтмаслик керак”, - деб қўшимча қилибди у.

Мавлуд Човушўғлу шунингдек, Москва Киев билан Анқара воситачилигида музокара ўтказишни рад этмаётганини айтибди.

Унатмайликки, ўтган йилдан буён Ғарб ОАВ Россия Украинага бостириб кириши ҳақида ёзмоқда, аммо Москва буни рад этмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону