04 February 2022
19:41 - Сенат раиси Танзила Норбоева бу йил 20 дан ортиқ қонун қабул қилинишини айтибди. Шунга ишонаётганлар борми? Улардан тозаланиш керак!
Мана Танзила Норбоеванинг бугунги йигирма учинчи ялпи мажлисда айтган гаплари: “Улар орасида маҳаллий кенгаш ва ҳоким ваколатларини аниқ белгилаш тўғрисидаги ҳужжатлар ҳам бўлади”.

Унинг гапларида шундай нарсалар ҳам бор: “Жорий йилда ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлашга қаратилган 20 дан зиёд қонун қабул қилиш назарда тутилган, жумладан, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар мавқейини мустаҳкамлаш, давлат назорати самарадорлигини таъминлаш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби муҳим йўналишларга оид 10 га яқин мутлақо янги қонун қабул қилиш назарда тутилган”.

- Энди, дебди Танзила Норбоева, - бундан буён ҳокимлар Сенат мажлисларида ҳисобот бериш доирасида тегишли ҳудуддаги ҳақиқий ҳолат ҳақида комплекс тақдимот ташкил қилишлари лозим бўлади. Унда эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва муҳим вазифалар аниқ акс этиши керак.

Мана шундай гаплардан кейин, бу ҳақда Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиёга ҳам айтиш керак бўлган фикрлар бор: Қаранг, жаноб Шават Мирзиё, бу аёлнинг гапларида қандай нарсалар бор? Нимамиш, ҳамма нарсани Сенатнинг ялпи мажлисида қарор қилиш керакмиш! Бунақа аҳмоқона нарсалар билан узоққа етиб бўлмайди-ку.

Ўзбекистонда ялпи мажлис эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш лозим. Уларни сизнинг аппаратингиз қилиши керак.Ислоҳотлар шундай бўлиши керакки, ҳар бир қадамингиздан кейин бўладиган натижалар ЖУДА ЗЎР нарсалар кўрсатиши керак.

Фарқи йўқ, қандай натижалар бўлиши кераклиги муҳим эмас, муҳим бўлгани ҳамма қадамда зўр натижалар бўлиши керак, тўғрироғи, ШАРТ! Масалан, бир вақтлар ўзингиз ишдан улоқтирган собиқ Бош Вазир ўринбосари Рустам Азимни қайтариб олиб келиш керак! Қолган соҳаларда нима қилиш керак, дейсизми? “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ҳам ўшалар ичида, демак, уни ҳам қайтариш керак!

Бундай ишлар қилиш учун, авваламбор, атрофингизга ҲОЗИР ўзингиз йиғиб олган Сенат раиси Танзила Норбоева кабилардан тозаланиш керак. Керак эмас, ШАРТ! Акс ҳолда, собиқ СССР каби орқага кетаверамиз!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону