02 February 2022
20:00 - ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус ҳақ, карантин чекловларини юмшатишга ҳали вақт бор. Уларни тезлаштириш зарурлиги ҳам ўз-ўзидан кўриниб турибди!
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус коронавирус устидан ғалаба қозонилгани ёки унинг тажовузкорлиги юмшаганига умид қилиб, “карантин чекловларини юмшатишга ҳали эрта” эканлигини таъкидлабди. Унинг сўзларига кўра, “вирус хавфи пасайгани йўқ ва ўлим кўрсаткичлари тобора ошиб бормоқда”.

1 февраль куни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус коронавирус устидан ғалаба қозонилгани ёки вируснинг тажовузкорлиги юмшаганига умид қилиб, карантин чекловларини юмшатишга ҳали эрта эканлиги ҳақида баёнот берибди.

Унинг айтишича, вирус хавфи пасайган эмас ва ер юзининг кўплаб ҳудудларида ўлим кўрсаткичлари тобора ошиб бормоқда. Сўнгги 10 ҳафтада янги қайд этилган COVID ҳолатлари 2020 йилги кўрсаткичларни ортда қолдирган.

Аслида, гап бу соҳаларда ўлимнинг ортиб бориши ҳақида кетмоқда. Тўғрироғи, гап “Омикрон”нинг янги версияси ҳақида кетмоқда. Буни тўғри тушуниш керак!!!

ЖССТ раҳбари таъкидлашича, мамлакатлар нафақат вакцина, балки арсеналидаги бор воситаларни ишга солган ҳолда ўз аҳолисини коронавирусдан ҳимоялаши керак.

У ўз нутқида “Биз ҳеч бир мамлакатни изоляцияга қайтишга чақирмаяпмиз. Аммо биз жамики давлатларни нафақат вакцина, балки арсеналидаги бор воситалардан фойдаланган ҳолда ўз аҳолисини коронавирусдан ҳимоялашга чақирамиз”, дейишгача борибди.

Янги “Омикрон” штамми катта тезликда тарқалишда давом этмоқда, Британия, Мексика, Исроил давлатларини қўйиб туринг, Дания, Чехия ва Норвегия ҳам чекловлардан қисман воз кечиш ниятида эканлигини очиқча гапирмоқдалар.

Бундай нарсаларга йўл қўйиб бўлмайди, Тедрос Гебрейесус ҳақ, унинг гапларида тўла жон борлигини ҳамма кўриб бормоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону