31 January 2022
22:12 - 2026 йилгача малакали ўқитувчи ва шифокорлар ойлик маоши босқичма-босқич 1000 доллар эквивалентига етказилишига ишонадиганлар борми?

“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё фармон имзолабди. Тараққиёт стратегиясида малакали шифокорлар ва ўқитувчилар маошини босқичма-босқич ошириш кўзда тутилаётганмиш.

Айтилишича, иқтидорли ўқитувчиларнинг иш ҳақлари малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда ошириб борилади, ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби тубдан қайта кўриб чиқилади ҳамда малакани баҳолаш методикаси асосида адолатли ва шаффоф тизим жорий этилармиш.

Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда кўрсатиладиган тиббий хизмат тури ва мураккаблиги, шунингдек эришилган натижага кўра ўзгаришини назарда тутувчи тизим яратилармиш.

Шунингдек, мактабда фаолият олиб бориши учун ҳар бир фан бўйича маҳаллий ёки халқаро сертификация талабларини белгилаш, тоифага эга бўлмаган мактаб ўқитувчиларининг билим ва кўникмаларини диагностикадан ўтказиш, умумтаълим мактабларини, айниқса, чекка ҳудудлардаги таълим масканларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдириш ишларини давом эттириш ҳам СТРАТЕГИЯДА қайд этилганмиш.

Хуллас, шунақа гаплар, шунақа ТАФСИЛОТЛАР! Ҳеч шубҳа йўқки, 2026 йилгача ҲЕЧ НАРСА ўзгармайди. Ҳамма нарса эскича қолаверади!

Ҳурматли ўқувчиларимизни шу масала билан яқиндан шуғулланишга чақирмоқчимиз!!! Кўрамиз, нима қилиш мумкинлигини???

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону