28 January 2022
18:23 - 30 дан ортиқ тотализатор ва букмекерлик фаолиятига алоқадор сайтларга кириш чеклаб қўйилганмиш!!! Моҳрухсор Тоғаева кабиларнинг ишини тўхтатиш ҳам сизнинг вазифангиздир!!!
Ўзбекистонда тотализатор ва букмекерлик фаолиятини амалга ошириш ва бундай хизматларни реклама қилиш қонунан тақиқланади.

Тўғри, Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги (АОКА) тарафидан ўтказилган брифингда Истеъмолчилар Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Агентлиги Матбуот Котиби Моҳрухсор Тоғаева ўтган йилдаги реклама қонунчилиги бузилган ҳолатлар бўйича хабар берибди.

Мана ўша хабарларнинг асосий жойлари.

Нимамиш, ноқонуний рекламаларнинг олдини олиш мақсадида 2021йилда 27 мингга яқин ўрганишлар ўтказилган бўлиб, шундан 15 минг 486 ҳолатда турли камчиликлар аниқланганмиш.

Бугунги кунда республикада тотализатор ва букмекерлик фаолиятини амалга ошириш ва албатта, бундай хизматларни реклама қилиш ноқонуний ҳисобланармиш. Шу мақсадда ўтказилган 1105та ўрганишларнинг 102тасида бундай хизматлар рекламаси аниқланганмиш ва уларнинг барчаси бартараф этилганмиш.

“Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда 30дан ортиқ тотализатор ва букмекерлик рекламасини ноқонуний равишда юритувчи сайтларга кириш чеклаб қўйилди. Бу соҳадаги ишлар давом этмоқда”, дейилибди Моҳрухсор Тоғаеванинг баёнотида.

Шуниндек дарахтларга ўрнатилган 3416та ноқонуний реклама ва эълонлар олиб ташланиши таъминланганмиш.

Бундан ташқари, моддий-маданий меросларнинг 386та кўчмас мулк объектларида ташқи рекламани жойлаштириш бўйича ўрганишлар олиб борилганмиш. Натижада 25 дан ортиқ ҳолатда рухсатсиз реклама жойлаштирилганлиги аниқланган ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилганмиш.

Бу ахборотимизнинг кўп жойларида, дейилади “Ҳаракат” Агентлиги тайёрлаган бу хабарда, “кўрилганмиш”, “борилганмиш” каби иборалар кўп ишлатилган. Буларнинг ҳаммаси ҲАЗИЛ эмас, ростакам ИФОДАЛАРдир.

Уларни диққат билан ўқинг ва керакли хулосаларни ўзингиз чиқаринг, ҳурматли ўқувчиларимиз. Қолаверса, Моҳрухсор Тоғаева кабилар оддий одамларнинг олдига кўп чиқавермаслиги учун, керакли ишларни қилиш ҳам сизнинг вазифангиздир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону