26 January 2022
21:17 - Шавкат Мирзиё ҳаммани тўғридан-тўғри масхарабозликка чақирди: “Ҳаммага керакли ойлик ва шароит яратиб берилган”. “Ҳаракат” Агентлиги ҳам жим тургани йўқ!!!
Бугун 26 январда Тошкентда керакли жойларни айлангандан кейин, Ўзбекистоннинг бугунги хўжайини Шавкат Мирзиё гўёки КОРРУПЦИЯГА қарши курашиш бўйича МАСХАРАБОЗЛИК ўйини бошлашга чақирибди. коррупцияга қарши кескин кураш олиб бориш лозимлигини таъкидлабди.

У бу масалаларга бағишланган ФУНДАМЕНТАЛ ЙИҒИЛИШ ўтказибди ва ҲАММАГА дарс берибди!

Нимамиш, ташаббусни қўлга олиб ишлаш кераклигини гапирмоқдаман, ҳамма кулиб ўтирмасдан, ким коррупция қилар экан, ҳа прокурор қилар экан деб, бекорга ўтиравермаслик керак, дебди Шавкат Мирзиё ўз нутқида. Бу ишга ҳаммани тортиш керак, дебди у ўз нутқининг охирида.

“Мен бугун айтмоқчи эмасдим... Президент вакиллари, вилоят ҳокимлари... Ҳаммаларинга кераклича ойлик ҳам, шароит ҳам яратиб берилган. Ҳаммага. Қуйи поғонадагиларга ҳам. Сектор раҳбарларига уй ҳам қуриб бердик. Қани натижа?”, деб ўшқирибди Шавкат Мирзиё.

Хуллас, Шавкат Мирзиё ҳаммага янги топшириқ берибди. У аввал (2017 йил) ҳамма колхозчиларни нима экишга ўргатганди, кейин ҳаммани чет эллардан КАТТА инвестициялар олиб келишга чақирганди. Мана ниҳоят ҲАММАГА тегишли буйруқ берилибди! Шунга ишонадиганлар борми???

Келинг, ҳамма ўқувчиларимизни ҲАҚИҚИЙ ишга ўргатайлик. Яъни, Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиёни бир маҳаллар ўзи ишидан улоқтирган Рустам Азимни жойига қайтариб олиб келиши кераклигини уқтириш, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатни ҳам ўз жойига қайтириш кераклигини унинг миясига қуйиш керак.

Аммо, ишдан четлатиб қўйилган одамлар билан бутун ДАВЛАТ ТЎЛА экан, Ўзбекистонимизни авваламбор ўшалардан тозалаш, ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш керак. Авваламбор, улардан тозаланиш ШАРТ эканлигини ҳамманинг миясига қуйиш керак!

Шундай экан, жаноб Шавкат Мирзиё, зудлик билан атрофингиздагиларни алмаштиришдан иш бошланг. Акс ҳолда, ҳамма нарса Янги Ўзбекистонда ҳам Совет замонида каби қолаверади!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону