“2022 йил 17 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 207057 (+935) нафарни ташкил этмоқда”, дейилмоқда хабарларда.
Бу бир кун олдинги ҳолатлардан 102тага кам эмиш.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 38 нафар,
- Андижон вилоятида 36 нафар,
- Бухоро вилоятида 10 нафар,
- Жиззах вилоятида 29 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
- Навоий вилоятида 4 нафар,
- Наманган вилоятида 27 нафар,
- Самарқанд вилоятида 52 нафар,
- Сирдарё вилоятида 21 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 11 нафар,
- Фарғона вилоятида 39 нафар,
- Хоразм вилоятида 20 нафар,
- Тошкент вилоятида 182 нафар,
- Тошкент шаҳрида 197 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 199872 (+679) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқдамиш.
Бундан ташқари, коронавирусга чалинган беморларнинг 4 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1 минг 522 нафарни ташкил қилгани ҳам айтилмоқда.
Энг қизиғи, расмий хабарларда қайси ВИЛОЯТдан қанча одам оламдан ўтгани мутлақо ТИЛГА олинмайди. Аҳволимиз шунақа! Қанча одам ОМИКРОН штамми юқтиргани ҳам тилга олинмагани ЖУДА ҳам қизиқ!
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения