28 July 2009
22:49 -
Россияда ишсизлар сони ортмоқда, қурилиш объектларининг 80% тўхтатиб қўйилган, ўзбеклар нима қилиши керак?
Россия Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ишсизлик яна ортишга бошлаганини қайд қилди, дейилади “Новости” агентлигининг хабарида. Ишсизлар сафининг 10 минг кишига ортиши олий ўқув юртларини битирганлар ҳисобига бўлди, деб ҳисобашмоқда экаспертлар.
Айни замонда, Россияда қурилаётган объектларнинг 80 фоизи иқтисодий кризис туфайли тўхтатиб қўйилган, қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми 20% камайган. Бу ҳақда “Новости” агентлигига Россия қурувчилар иттифоқининг раиси Владимир Яковлев маълумот берибди.
Бу хабарларнинг биринчиси ўзбекларни қизиқтирмаслиги мумкин, чунки, ишсизлар рўйхатига Россия фуқаролари киритилади. Аммо, иккинчи хабар руслардан кўроқ ўзбекларни қизиқтирса керак. Чунки, Россиядаги ўзбек меҳнат муҳожирларининг асосий қисми айнан қурилишларда ишлайди.
Шундан билвосита хулоса қилиш мумкинки, ўзбек меҳнат муҳожирларининг катта қисми ишсиз қолиб бўлди. Уларниг бир қисми бошқа иш топиши мумкинлиги, яна бир қисми жиноий гуруҳларга қўшилиб кетаётганини ҳисобга олсак ҳам, катта бир қисми ёки Россиядаги норасмий ишсизлар сафини тўлатмоқда ёки Ўзбекистонга қайтмоқда. Муҳим бўлгани, улар ўз оиласини боқиш манбаидан маҳрум бўлмоқда.
Бунинг натижасида Ўзбекистонда иқтисодий кризис чуқурлашиб боради. Мамлакатимизда замонавий банк-молиявий системаси йўқлиги ва иқтисод бозор усулларига ўтмагани сабабли, Ўзбекистон ҳукумати дунёдаги молиявий-иқтисодий кризис бизга салбий таъсир қилмаётганини гапириш билан овора. Қисман шундай бўлиши ҳам мумкин. Аммо, дунёда ва қўшниларимизда иқтисодий инқироз чуқурлашгани сари, унинг Ўзбекистонга таъсири кучайиб бораверади.
Бу жараёнлар бўйича дод-вой солиш, ҳукуматнинг бошига келаётган оғир аҳволдан заҳаркандалик билан хурсанд бўлиш – энг осон иш, дейди мухбиримиз. Муҳим бўлгани, “Ннима қилмоқ керак?” саволи устида ўйлашдир.
Бунинг учун бир нарсани яхши тушуниш лозим. Стратетигик қарорлар сиёсатчилар тарафидан олинади. Аммо, бор муаммоларни ўрганиш, уларни тўғри ифодалаш ва ечиш йўлларининг вариантларини ишлаб чиқиш – олимларнинг, аниқроғи, сиёсатчи ва иқтисодчи олимларнинг ишидир. Ўзбекистоннинг расмий структураларидаги кучли потенциалга эга бўлган илмий-тадқиқид структуралари, минг афсуски, ҳеч нарса қиломайдилар. Чунки, диктатура шароитида уларга объектив тадқиқотлар ўтказиш ва ечимлар таклиф қилиш ҳуқуқи ва имкони берилмайди. Уларнинг олдига қўйилган асосий вазифа - президент ва ҳукуматининг саводсизларча қилаётган ишларини “асослаб” беришдир.
Шу сабабли, турли Ғарб ташкилотларининг ёрдами билан бўлса ҳам, ҳукуматдан мустақил “Сиёсий ва иқтисодий ривожланишларнинг стратегиялари” номли ўз нашрларига ҳам эга бўлган тадқиқот фонди тузиш керак. Тошкентда фаолият кўрсатадиган бундай фонднинг тадқиқотларидан ҳукумат ҳам мухолифат ҳам фойдаланган бўларди. Ҳукумат унга эътибор бермаса, мухолифат беради.