Брюсселдаги НАТО штаб квартирасида икки йил ичида илк марта Россия – НАТО кенгаши йиғилиши ўтказилди. Уч соат давом этиши кўзланган музокаралар тўрт соатга чўзилиб кетди. Учрашув якуни бўйича маълумот берган НАТО Бош Котиби Йенс Столтенберг ҳам, Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги ва Мудофаа Вазирлиги ҳам Европада янги конфликт юзага келиши хавфи борлигини инкор этишмади.
Россия ва Ғарб давлатлари ўртасидаги хавфсизлик масаласида учта учрашув ўтказилиши белгиланганди ва Брюсселда уларнинг охиргиси ўтказилибди. 10 январ куни Женевада АҚШ ва Россия ўртасида музокаралар ўтказилганди, бугун, 13 январ куни ЕХҲТ доирасида Венада учинчи учрашув бўлиб ўтди.
АҚШ делегациясига Женевада бўлгани каби Давлат Котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман бош бўлиб, унга кўплаб юқори мансабли дипломатлар ҳамроҳлик қилди. Брюсселда Россия делегациясига Ташқи Ишлар Вазири ўринбосари Александр Гришко ҳамда Мудофаа Вазири ўринбосари Александр Фомин раҳбарлик қилди.
Йиғилишни НАТО Бош Котиби Йенс Столтенберг бошқарди.
Йиғилишда кўп гап айтилди, лекин асосий бўладиган гап НАТО Бош Котиби Йенс Столтенберг тилидан чиқди. “Биз Украина ва Гуржистон альянсга кирмаслиги бўйича кафолат бермаймиз”, дебди НАТО Бош Котиби Россия талабларига жавобан.
Москва иддао қилаётган асосий талаб – айнан Украина ва Грузиянинг НАТО кирмаслиги бўйича юридик кафолат ҳисобланган эди.
Йиғииш якуни бўйича НАТО Бош Котиби ҳам брифингда иштирок этди. Кейинроқ Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги ҳам ўз баёнотини эълон қилди.
“НАТО сафига кирувчи иттифоқчилар ва Россия ўртасида фикрий қарама-қаршилик мавжуд. Буни бартараф этиш осон бўлмайди, лекин мулоқотга киришиш шарт. Биз давлатларнинг альянсга аъзо бўлиши масаласида фундаментал принципларимизда собит қолган ҳолда компромиссга бормоқчи эмасмиз. Ҳамма альянсга кириш-кирмаслигини ўзи ҳал қилади”, дебди НАТО Бош Котиби. У Россияга қарши кескин фикрлар ҳам билдирибди.
Россия Мудофаа Вазирлиги вакили ўз одамларининг йиғилишда сўзлаган нутқидан айрим қисмларини келтирибди. Лекин, бу нарсалар ҳам ҳеч нарсани ўзгартиролмабди.
Хуллас, Ғарб тарафдорлари Россиянинг босими остида ҳам унга “Ҳа” дейишмабди ва ҳамма талабларига “Йўқ” дейишибди.
Расмда бу икки тараф вакилларини кўрмоқдасиз.