11 January 2022
17:12 - COVID-19 яна авж ола бошлади: Kарантин кутилмаяпти, лекин барча тиббий ниқоб тақишга ўтиши ШАРТ
Барча жамоат жойлари ёпилиб, қатъий карантин жорий этилмаслиги кутилмоқда. Аммо, бу дегани – ҳамма фуқаролар тиббий ниқоб тақиш режимига амал қилишларига тўғри келмаслиги мумкин.

Бу вилоятдаги маҳсус йиғилишда тан олинишича, янги йил таътилларидан сўнг коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бутун республикада, жумладан, Самарқанд вилоятида ҳам орта бошлаган. Самарқанддаги махсус шифохонада айни пайтда аҳволи ўртача оғирликдаги ва оғир бўлган 164 нафар касаллар даволанишмоқда.

Коронавирус инфекцияси билан зарарланган фуқароларни даволаш учун ССВ томонидан махсус протокол ишлаб чиқилган бўлса ҳам, ўзбошимчалик билан даволаш курсларини бошламасдан, қатъий ўша протокол йўналишида даволаш жуда керак, деб қорор чиқарилибди.

Бунинг учун энг аввало оилавий поликлиникаларга мурожаат қилиш керак. Керакли телефонга қўнғироқ қилинса, коронавирус билан касалланган беморларга хизмат кўрсатувчи махсус бригада хонадонга бориш эҳтимоллиги жуда катта.

Шунингдек, вакцина билан эмланганига 6 ойдан ошган беморлар бустер вакциналар билан эмланиши ҳам наф бериши эслатиб ўтилгани яхшидир.

Масалан, Самарқандда ҳали ҳам турли вакциналар билан эмланганидан сўнг ҳам коронавирус юқтирган 1313 нафар бемор қайд этилган бўлиб, уларнинг бор-йўғи 4 нафари оғир аҳволга тушган. Вилоят Санитария Эпидемиология Осойишталик ва Жамоатчилик Саломатлиги Маркази мутахассиси маълум қилишича, Самарқандда ҳали Омикрон штамми масаласида ҳали ҳам кўп эътирозлар борлиги ҳаммани ташвишга солаётгани тан олинибди.

Жумладан, қуйидаги талабларга қўл бериб келиш керак, айнан шундай қилинмоқда ҳам:

1. Кўчаларда ва жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш;
2. Бино ва иншоотлар ичида, бекатларда ижтимоий масофани сақлаш;
3. Зарарсизлантирувчи воситалар (антисептиклар)дан фойдаланиш;
4. Оммавий тадбирларда иштирокни кескин қисқартириш.

Хуллас, дейишмоқда бизнинг докторлар, ҳамма талабларни амалда бажариш керак. Акс ҳолда, ҳамма нарса СССР замонига қайтишга бошлайди. Бунга чидаб бўлмайди!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону