08 January 2022
13:50 - Санитария-Эпидемиологик Осойишталик ва Жамоат Саломатлиги Хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда Омикрон аниқланмаганини гапирганига нима дейсиз!!!
Ўзбекистон Санитария-Эпидемиологик Осойишталик ва Жамоат Саломатлиги Хизмати (СЭОЖСХ) бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабековнинг бу борадаги фикрларини кимдир ёзиб олибди ва уларни ҳамма ерда эълон қилибди.

Бу одам Қозоғистонда ўта ваҳимали аҳвол бўлаётганини тан олса ҳам, аслида бизда ҳамма нарса яхши эканлигини тан олибди ва ҳеч нарсадан қўрқмаслик кераклигини таъкидлабди. Нимамиш, янги штамм, яъни Омикрон бизда йўқлигини ва бўлмаслигини урғулабди.

Маълумки, шу пайтгача, юртимизда коронавируснинг бир неча тури қайд этилган ва касалланиш кўрсаткичлари йилнинг маълум даврида кўтарилиб, қайсидир пайтда пасайиб борган. Аммо, ўтган давр ичида мамлакатимизда вируснинг тарқалиш тенденциясини пасайтириш, эмлаш тадбирларини ташкил этиш, беморларни даволаш бўйича тиббиёт ходимларимиз катта тажриба тўпланганмиш, ҳозир юртимизда коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар ЗЎР эканлиги ҳам маълуммиш.

Бироқ, дебди Нурмат Отабеков, у ортиқча хотиржамликка берилиш ҳам ярамаслигини урғулаб, Омикрон бошқа штаммларга қараганда анчагина юқумли ва қисқа муддатда аҳолининг катта қисмини зарарлаши мумкинлигини урғулабди.

Шу боис ҳозир ҳамма нарсага катта эътибор бериш муҳимлигини ҳам урғулаган бу одам касалликдан эмланиш масаласига ҳам эътибор бериш кераклигини урғулагани ҳар қачонгидан-да муҳимлигини айтганига нима дейсиз. Мана бу НАРСА жуда ҳам муҳимдир.

Қолаверса, дебди Нурмат Отабеков, мамлакатимизда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўтарилган аввалги пайтларда яхши самара берган амалиётни давом эттириш, яъни оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали COVID-box (аптечка) тарқатиш, хасталик енгил кечаётган беморларни амбулатор шароитда даволаш мақсадга мувофиқлигини таъкидлагани ҳам ЖУДА ҚИЗИҚ бўлибди.

Мана шу - ЭНГ МУҲИМ НАРСА эканлигини тан олиш лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону