28 July 2009
19:19 -
Россиянинг бош миршаби: мамлакатда 200 минг экстремист бор

Табиий, дейди мухбиримиз, Россиянинг вазири фақат ислом фанатикларини ёки майда миллат миллатчиларини назарда тутмаяпти. Уларнинг ичида айнан рус миллатчилари кўпчиликни ташкил қилса керак. Аммо, мақолада экстремистларнинг тарикибига доир ҳеч қандай бошқа маълумот келтирилмайди.
Бу ҳам тушунарли, чунки, мақола Россия полициясининг тарихи, бу кунлардаги фаолияти, унинг фаолиятини бошқа мамлакатлардаги органларнинг иши билан солиштириш ва бу соҳада қилиниши керак бўлган ислоҳотларга бағишланган.