30 December 2021
14:33 -
Ўзбекистон қайси давлатларга энг кўп автомобил экспорт ва импорт қилгани эълон қилинибди

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп Қозоғистонга экспорт қилган - 28 651 та. Кейинги ўринларни Украина (744 та) ва Россия (448 та) олибди.
Шунингдек, ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Озарбойжон – 253 та;
- Афғонистон – 128 та;
- Тожикистон – 72 та;
- Қирғизистон – 30 та.
Булар Ўзбекистонга экспорт қилинаётган автомобиллар эди. Импорт асосан Хитой ва Кореядан олиб келинаётгани аввалроқ хабар берилганди.
Масалан, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобил импорт қилган асосий давлатлар ичида Хитой (6 963 та) ва Корея (5 630 та) бор экан.