28 December 2021
18:45 - 2022 йилнинг 1 январидан ноқонуний меҳнат мигрантлари Россиядан чиқариб юборилади
2022 йилнинг 1 январидан бошлаб ноқонуний меҳнат мигрантлари Россиядан чиқариб юборилади. Бу ҳақда Россиянинг Ички Ишлар Вазирлиги эълон қилибди.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, бундай шахсларни ишга жалб этган иш берувчилар ҳар бир ноқонуний мигрант учун 800 минг рублгача жарима тўлайди.

“Ноқонуний равишда меҳнат фаолиятини амалга оширганлик учун хориж фуқароларига жаримадан ташқари (5 минг рублгача) Россиядан чиқариб юбориш ва қайтиб киришга тақиқ қўйиш билан боғлиқ чоралар кўрилади”, - дейилибди бу янги хабарда.

Маълумотларга кўра, Россияда 700 мингдан ортиқ МДҲ фуқаролари ноқонуний равишда бўлиб туришгани ҳақида ҳеч бир ерда исботланмаган хабарлар кўп марта тарқалгани ҳам сир эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону