17 December 2021
18:28 - Навбатдаги ЁЛҒОН: Навоийда маҳаллий кенгашлар сессиялари жонли эфирга узатилармиш, бу ҳақда шу вилоят ҳокими Нормат Турсунов халққа Мурожаатнома эълон қилганмиш
Бугун 17 декабр куни Халқ Депутатлари Навоий Вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтибди, бу ҳақда 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2022 йилги режалар юзасидан Вилоят Ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсуновнинг Мурожаатномаси эшиттирилибди.

Вилоят Ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Мурожаатномасига ишонилса, 2022 йилдан ҳар ойда камида бир маротаба ҳар бир комплекс раҳбарларининг, яъни 1 нафар вилоят ҳокими ўринбосарлари, 2 нафардан бошқарма, корхона раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб борилармиш. Бундан ҳам муҳими, шунингдек, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сессияларини телевидение ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан тўғри эфирга узатиш йўлга қўйилармиш.

Мана шу гаплар тўла ЁЛҒОНдир. Чунки, якунига етаётган йилда бюджетга 2 трлн 811,6 млрд сўмлик, маҳаллий бюджетга 1 трлн 939,3 млрд сўм тушумлар тушириш ҳамда вилоят ихтиёрига 140 млрд сўм эркин қолдиқ маблағлари қолдириш режалаштирилгани ЁЛҒОН бўлмаслиги мумкин. Аммо, шу режалар амалга ошириладими?

У ўз мурожаатномасида 2022-2026 йилларда вилоятда амалга оширилиши режалаштирилган энг муҳим вазифаларга ҳам тўхталиб ўтганмиш. Бўлиши мумкин, аммо улар амалга ошириладими?

Унинг нутқига кўра, кейинги беш йилликда вилоят аҳолисига муносиб яшаш шароити яратилиб, инфратузилма билан боғлиқ масалалар ҳал этилармиш, жумладан, Навоий шаҳрида янги массив барпо этилиб, 4 минг хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйлар, мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий объектлар қурилиши йўлга қўйилармиш.

Мана Нормат Турсуновнинг бу гаплари сал кам тўла ЁЛҒОН!

Унинг Мурожаатномасида 2022 йилда амалга оширилиши мўлжалланаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълум қилинибди. Жумладан, вилоятда Ялпи Ҳудудий Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 54,8 трлн сўмга (ўсиш суръати 105,6 фоиз), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 94,7 трлн сўмга (ўсиш суръати 107,3 фоиз), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 12,7 трлн сўмга (ўсиш суръати 102,8 фоиз), қурилиш ишлари 4,7 трлн сўмга (ўсиш суръати 104,3 фоиз) етказилармиш.

“Ҳаракат”га кўра, бу гаплар тўла ЁЛҒОНлигини қўйиб уринг, аммо тўла бўлмаса ҳам ярим ЁЛҒОН гаплар ТИҚИЛИБ ётибди, унинг Мурожаатномасида.

Қани, ҳурматли ўқувчиларимиз, айтингчи, шу гапларнинг қайси бирига ишонасиз? Ёки ярим ЁЛҒОН ёки сал кам ярим ЁЛҒОН гапларга ишониб юраверамизми?

Масалан, ўртоқ Владимир Лениннинг “Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш” сўзларига сал кам 70 йил ишониб юраверганмиз. Натижа нима бўлди? Ҳеч нарса бўлмаганди, ҳозир ҳам бўлмайди!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону