28 July 2009
11:32 -
Тошкентдаги хотин-қизлар турмаси Занги отага кўчирилди
Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли 9-жазони ижро этиш муассасаси, оддийроқ қилиб айтсак, 9-қамоқхона Занги ота туманида жойлашган 14-жазони ижро этиш муассасасига, яъни бошқа қамоқхонага кўчирилди, тўғрироғи, унга қўшилди. Бу ҳақда аввал ҳам хабар қилгандик, лекин ўшанда қамоқхонанинг тамоман кўчирилиши аниқ эмасди.
Тошкентнинг “Фарғона йўли” кўчасида жойлашган 14-қамоқхона мамлакатдаги аёл маҳбусларни сақлайдиган муассаса эди. Тошкентнинг 2200 йиллигига тайёрланиш лойиҳалари доирасида “Фарғона йўли” кўчаси кенгайтирилиши муносабати билан у шаҳар ташқарисига кўчирилган. Бу ҳол кўпчилик маҳбусаларнинг қариндошларида норозилик уйғотмоқда, дейди мухбиримиз.