15 December 2021
13:44 - Ўзбкистоннинг 2022 йил учун Давлат Бюджети тўғрисидаги қонуни маъқулланибди! Аммо, келажакада нима бўлади, деган саволларни ўртага отмоқда “Ҳаракат” Агентлиги?
Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат Бюджети тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилганмиш.

Сенаторлар томонидан маъқулланган қонунда қуйидагилар бормиш.

Қонун билан 2022 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган Давлат Бюджети даромадлари ва харажатлари прогнозлари ҳамда 2023 – 2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланмиш.

Қонунда 2022 йилда мамлакат Ялпи Ички Маҳсулотининг ўсиш суръатлари 6 фоизни, шу жумладан, саноатда 7 фоизни, қурилиш соҳасида 8,1 фоизни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 3,3 фоизни ташкил этиши режалаштирилганмиш.

Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори 2022 йил учун ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланибди, бунда бюджет тақчиллигининг чекланган миқдоридан ошишига олиб келиши мумкин бўлган қўшимча харажатлар фақатгина қўшимча даромад манбайи мавжуд бўлганда ёки бошқа харажатларни қисқартириш ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилганмиш.

Қонунда инфляция даражаси пасайиши тенденцияси давом этиши ва келгуси йилда 9 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқдамиш.

Қонун билан биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан маблағ олувчи қуйи ташкилотларга ўзларига ажратилган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларининг 10 фоизгача қисмини Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан йўналтиришга ҳақли экани белгиланганмиш.

2022 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 254,6 трлн сўм ёки ЯИМнинг 30,3 фоизи даражасида прогноз қилинмоқдамиш, Давлат Бюджети даромадлари 199,5 трлн сўм, харажатлари эса 215 триллион сўм миқдорида бўлиши белгиланмоқдамиш.

Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари 31,9 трлн сўм, харажатлари эса 58,7 трлн сўм миқдорида режалаштирилганмиш.

Бундан ташқари, Давлат Бюджетидан ижтимоий соҳага, хусусан, таълим соҳаси харажатларига 46,9 трлн сўм, соғлиқни сақлаш соҳаси харажатларига 22,8 трлн сўм, маданият ва спорт соҳаси харажатларига 3,4 трлн сўм ва фанни янада ривожлантириш тадбирлари учун 1,5 трлн сўм йўналтириш назарда тутилмоқдамиш.

Қонунда шу каби нарсалар кўп. Аммо, улар қандай бажарилади? Ҳамма гап шунда, дейилади “Ҳаракат” Агентлигининг ходимлари тарафидан ўртага қўйилаётган саволларда. Қани кўрамиз, бу қонун қандай бажарилади?

Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари 31,9 трлн сўм, харажатлари эса 58,7 трлн сўм миқдорида режалаштирилганмиш.

Аслида, дейилади “Ҳаракат”нинг фикрича, бу нарсалар қандай бажарилишини кўрсатиш керак эди. Акс ҳолда, ҳамма нарса ЭСКИСИДЕК давом этаверса, ҳамма нарса ЭСКИСИ каби, яъни Совет замонида каби қолаверади-ку!!!

Шу каби саволлар туфайли ҳамма жумлаларда “белгиланмоқдамиш”, “режалаштирилганмиш” каби шакллар ишлатганмиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону