Бугун, 14 декабрь куни президент Шавкат Мирзиё раҳбарлигида хизмат кўрсатиш соҳасини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ва Шавкат Мирзиёнинг мақтанишлари ҳақида хабарлар тарқатилди. Гап шундаки, тадбирда давлат раҳбари соҳада 20 фоиз ўсиш қайд этилганини билдирганмиш ва бу соҳа учун 500 млн доллар пул ажаратаётгани билан мақтанганмиш.
Мана ҲАММА ГАП шу ерда!!!
Бу одам шундай деб мақтанишгача борибди ва пандемия даврида умумий овқатланиш, савдо, туризм, транспорт соҳалари учун берилган имтиёзлар муддати узайтирилгани ҳақида мақтанганмиш.
Аслида, мана унинг саволлари:
“Паркент, Шаҳрисабз, Қамаши, Бойсун, Сариосиё, Каттақўрғон каби 25та туман ҳокимлари туризмни ривожлантириш учун, йўл, мобил алоқа ва тезкор интернет масаласини ҳал қилиб беришни сўраган.
Масалан, Шаҳрисабз туманининг “Наврўз”, “Мираки”, “Оқдарё” ва “Ҳисор” ҳудудларига йилига 500 мингга яқин сайёҳлар келади. Лекин, йўл, мобил алоқа ва интернет, меҳмонхона, умумий овқатланиш инфратузилмаси ривожланмагани боис, сайёҳлар бир кунга келиб, уларга ўртача 150 минг сўмлик хизмат кўрсатилмоқда.
Агар 60 миллиард сўм эвазига, ушбу ҳудуддаги 65 километр йўлни таъмирлаб, интернет ва мобил алоқа ҳал қилиб берилса, хизматлар 3-4 баробарга ошади. Бу орқали, 45та қишлоқда 2 мингта меҳмон уйи, 5та меҳмонхона, 100та овқатланиш ва савдо шохобчаларини ташкил этса бўлади.”
Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё биттагина саволга жавоб сўрашни унутибди. Чунки, уларга жавоб бериш учун унинг чўнтагида БИР ТИЙИН ҳам пул йўқ!!!
Биз айтаётган масалаларни ҳал этиш учун унинг ЧЎНТАГИДА катта пул бўлиши керак. Унинг чўнтагида эса, БИР ТИЙИН ҲАМ ПУЛ ЙЎҚ!!!
Хуллас, Шавкат Мирзиё ёлғондакам масхарабозлик ўйинлари ўйнаб, нима қилаётганини ҳам тушунмайди. Унинг фикрича, ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИДА ҲАММА нарсага пул бор, аммо улар бу пулларни ишлатишни исташмайди???!!!
Демак, Ўзбекистон авваламбор бундай ХЎЖАЙИНЛАРДАН ТОЗАЛАНИШИ КЕРАК! Акс ҳолда, ҳамма нарса, Совет замонида каби бўлаверади!
Бундай ИШ ҚИЛИШНИНГ ягона йўли - бир маҳаллар Бош Вазир ўринбосари бўлиб ишлаган, кейин Сиз тарафингиздан улоқтирилган РУСТАМ АЗИМ (расмда) каби одамлар керак. Табиий, “Бирлик” Халқ Ҳаракати (Абдураҳим Пўлат раҳбарлигида) айнан шу вазифаларни қандай бажаришни билишади. Аммо, уларни ишдан четлатиб қўйган одамлар билан атрофингиз тўла. Авваламбор, улардан тозаланиш ШАРТ!!!