11 December 2021
07:47 -
Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё Олий Евросиё Иқтисодий Иттифоқи саммитида иштирок этгани ҳақида
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё кеча 10 декабрь куни Олий Евросиё Иқтисодий Кенгашининг видео-анжуман шаклида ўтган навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибидан бу ташкилотнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва интеграция жараёнларини чуқурлаштириш, жумладан, иқтисодиёт, савдо, саноат, транспорт, божхона маъмуриятчилиги, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда амалий шерикликни кенгайтириш масалаларига ўрин берилибди.
Ўзбекистон Президенти бу ерда нутқ сўзлаб, қўшма қарорлар қабул қилишни тақозо этаётган энг долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.
Иқтисодий алоқаларни барқарор ривожлантириш учун ёндашувларни янада мувофиқлаштириш зарурлигини қайд этиб, Ўзбекистон етакчиси ўзаро савдода тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш муҳим эканини таъкидлабди. Шу муносабат билан юртимиз ЕОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлашни кўпайтириш учун энг қулай шароитлар яратиш борасидаги ёндашув ва механизмларни биргаликда ишлаб чиқишга тайёрлиги билдирибди.
Иштирокчиларнинг эътибори глобал иқлим кун тартибини ҳисобга олган ҳолда “яшил” энергетика лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигига қаратилибди. Шу муносабат билан давлат раҳбари Ўзбекистон юқори даражадаги ишчи гуруҳи фаолиятида иштирок этишга тайёр эканини билдирибди ҳамда унинг доирасида “яшил” тараққиёт соҳасида чора-тадбирлар режасини тасдиқлашни таклиф этди.
Президент нутқининг якунида Ўзбекистоннинг Евросиё Иқтисодий Иттифоқи мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиши қатъий эканини тасдиқлабди.
Хуллас, шунақа бир тийинга қиммат гаплар гапирилибди. Тушуниш мумкинки, ҳамма айни шаклда нутқ сўзлаган.