10 December 2021
19:25 - Шавкат Мирзиё ҳамма нарсани ўзим қиламан деб иш бошлади, қилолмади, ЛЕКИН ИШЛАР, масалан, ТИББИЁТ СОҲАСИДА давом этмоқда. “Ҳаракат”: Бу нарсаларни ҳам ўзгартириш керак!

Шавкат Мирзиё 2016 йилнинг сўнгида ҳокимиятни кўлга олиб бўлгач, қишлоқ хўжалигидан иш бошлаганини ҳамма билса керак. Аммо, ҳеч нарса бўлмади ва бўлолмасди ҳам.

Кейин у, масалан, чет эл савдоси билан шуғулланишга бошлади, аммо ҳеч нарса яна бўлмади. Шармандачилик давом этаверди.

Ҳозир у ИНСОНларга янги кашфиётлар қидирмоқда, нимамиш – тиббиёт соҳасимиш.

У бугун Тошкентда эндокрин касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш каби нарсаларни олдини олиш ва тузатиш соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказишни бошлабди. Нимамиш, одамлар ҳали ҳам касалликни олдини олишни ўйламасдан, ўзларича бир нарсалар қилиб ётишганмиш.

Мана, унинг баъзи ИЖОДЛАРИ. У аввалоқ ҳамма нарсани одамларнинг ўзлари қилишлари кераклигини ўқитишга бошлади.

Нимамиш, авваламбор, икки ой муддатда ТИББИЁТ соҳасида лаборатория таҳлиллари нормативлари халқаро тажриба асосида тўлиқ қайта кўриб чиқилганмиш, янгиланганмиш. Кейин, у туманларда оилавий ва марказий поликлиника, марказий шифохона ҳамда шошилинч тиббий ёрдам бўлими лабораториялари мақбуллаштирилиб, тун-у кун ишлайдиган марказий лабораториялар ташкил этилармиш.

Кейин у одамларни оилавий поликлиника ва шифокор пунктларидан материаллар йиғиб олиш учун транспорт воситалари олиб беришни ўйлаб топибди. Ва шу каби НАРСАЛАР!

Мана энди, у ЭНДОКРИНОЛОГИЯ соҳасида дарс беришга бошлабди. Нимамиш, Тошкент шаҳрининг барча туманлари, Тошкент вилоятининг 5 та тумани, бошқа вилоятларда биттадан туман ва шаҳарда 2022 йил давомида ушбу тажрибаларни синовдан ўтказиш топшириғи бермоқдамиш.

Қаранг, қандай ажойиб маслаҳатлар, қандай гўзал мақсадлар ва ҳоказолар.

Мана кўрамиз, ВАҚТ ЎТАДИ, аммо ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, жаноб ШАВКАТ МИРЗИЁ!!! Ҳамма нарсани ўша соҳа одамларига топшириш керак ва уларга дарс беравериш ўрнига, бу нарсаларни авваламбор ЎЗИНГИЗ ўрганинг. Ана ўшанда ҳаммани лол қолдирасиз, Шавкат Мирзиё жаноблари!!!

Энг яхши йўл – ҳамма нарсани одамларнинг ўзига топшириш ва натижалар кутиш керак. Сизнинг ишингиз ўша нарсаларга ЗАМИН ТАЙЁРЛАБ бериш бўлади.

Бошладикми, Шавкат Мирзиё жаноблари! Ҳамма нарсани одамларнинг ўзига қўйиб беринг, ХАЛҚнинг ўзи ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш устида ўйласинлар. Шу нарсаларга эътибор беришингиз керак.

Акс ҳолда, ҳамма давлатлардан битталаб ЎҚИТУВЧИ олиб келсангиз ҳам натижа бўлмайди.

Бундай ишларга – бир маҳаллар Бош Вазир ўринбосари бўлиб ишлаган, кейин Сиз тарафингиздан улоқтирилган РУСТАМ АЗИМ каби одамлар керак. Табиий, “Бирлик” Халқ Ҳаракати (Абдураҳим Пўлат раҳбарлигида) айнан шу вазифаларни қандай бажаришни билишади. Аммо, уларни ишдан четлатиб қўйган одамлар билан атрофингиз тўла. Авваламбор, улардан тозаланиш ШАРТ!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону