10 December 2021
13:10 - Шармандалик - Соғлиқни Сақлаш Вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов МУТЛАҚО ҲАҚ: Бундай кўламдаги фожиада 11 киши жабрланиб, шундан 9 киши тирик қолганига ишониб бўлмайди
Соғлиқни Сақлаш Вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги касалхонада шу йилнинг 7 декабрида рўй берган, улкан вайроналарга сабаб бўлган портлашдан кейин 11 киши жабрланганини мўъжиза бўлиши мумкин эмас, бу оддий УЮШТИРИЛГАН ҲОДИСА эканлигини урғулаган.

Бугун ўша ерда шу воқеага бағишланган кино лавҳа ҳам кўрсатилибди. Ҳамма тафсилотлар айтилган, аммо буларни кўриб турган Сурхондарё Ҳокими Тўра Боболов ҳам бугунги пресс-конференцияда иштирок этиб турар экан, бу ерда қандайдир ТЕРРОР борлигини РАД ЭТГАН.

Ўша ерда гапираётганларнинг ҳаммаси ЁЛҒОН гапиришаётгани шубҳасиздир. Шундай ваҳимали портлаш бўлибди-да, ҳеч ким буни ҳатто тан олмаётгани ҳам мутлақо ёлғондир.

Бу воқеаларни тўғри тушуниш ва ишониш учун ЎША ФИЛЬМНИ кўринг ва ўз хулосангизни айтингг. Дарвоқе, ўша фильмда ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ёзилган фикрлар ҳам кўрсатилган ва уларда ҳамма бу воқеани уюштирилган террор деб атамоқда.

Хуллас, бу кинони кўринг (адреси- youtube.com/watch?v=79fthGZRcYQ&t=7s), таҳлилчини эштинг ва ўз фикрингизни билдиринг.

Расмда - ўша воқеа бўлган жойда олинган расмни кўрмоқдасиз. Расмга эътибор беринг, 2 қаватли касалхона вайронага айланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону