09 December 2021
18:17 - Кечагина Ўзбекистоннинг бош дипломати Абдулазиз Комилов қўшнимиз Афғонистоннинг дабдала аҳволини ёритган эди, бугун ўша ерликларнинг ўзи “дабдала” қилишмоқда!

Мана бугун чиққан мақолалардан биттасининг номи: “Қашшоқлик, умидсизлик ва эрта никоҳ. Афғонистондаги қизлар мактаб ҳақида орзу қиляпти ва келажакдан қўрқмоқда!"

“Таълим олиш имконияти мавжуд эмаслиги ўлим ҳукмига тенг”, дейди шимоли-шарқдаги Бадахшон вилоятидан бўлган 15 ёшлик Мина. Унинг сўзларига кўра, дугоналари келажакка бўлган ишончини йўқотиб бўлган.

BBC журналистлари Афғонистоннинг 13та вилоятидан бўлган мактаб ўқувчи қизлари ва ўқитувчилари билан суҳбатда бўлишибди. Айни кайфият ҳамма ерда ҳукм сураётганини ўша мақолалардан билишибди.

“Биз уйдаги ишлардан бошқа ҳеч нима қилмаяпмиз. Бир ерда қотиб қолганга ўхшаймиз”, деб ўз фикрларини эълон қилибди 16 ёшли Лайло. Унинг Таҳор вилоятидаги мактаби толиблар ҳукуматга келганининг илк кунидаёқ ёпилган экан.

Мамлакатдаги мактаб ўқитувчиларининг кўпчилиги июнь ойидан бери маош олмаяпти. Улар мактаблар ёпилиши қизларнинг маънавий ва жисмоний ҳолатига қаттиқ таъсир қилганини айтишяпти.

Ўқитувчилардан бирининг сўзларига кўра, доимий равишда уйда бўлган қизлар ота-онаси учун ортиқча юк бўлгани туфайли, бу ҳолат яна давом этишидан хавотирда экан.

Хуллас, гапнинг қисқаси, Афғонистондаги аҳвол ЖУДА ҲАМ ЁМОН. Уларнинг ҳаммасини битталаб ёзиш имкони ҳам ЙЎҚ.

Нима қилиш керак, деган саволга жавоб ҳам йўқ. Бечора афғонистонликлар ва уларнинг аҳволини ёритаётганларга қараб ваҳимага тушиб кетасиз. Бу аҳволдан чиқиш учун БИР НАРСАЛАР ҚИЛИШ КЕРАК!?

Нима дейсизми? У ердаги аҳволни тузатиш учун авваламбор толибларни у ердан қувиб чиқариш лозим! Акс ҳолда, ҳамма нарса ўзимизда бўлгани каби бўлишга бошлайди.

Тўғри, ҳозир ўзимизда ҳам ишлар яхши эмас. Абдулазиз Комиловни айнан шу нарса қизиқтирмоқда!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону