03 December 2021
23:11 - Дунёдаги вазият: “Омикрон” аввалдан айтилганидек ҳаммадан олдинга чиқмоқда. Яқинда биринчи ўринга айнан шу касаллик ўртага чиқишининг эҳтимоллиги катта демоқда “Ҳаракат” Агентлиги!

Pfizer компанияси раҳбари, доктор Альберт Бурла BBC’га берган интервьюсида одамлар бир неча йил давомида Covid-19’га қарши вакцинани ҳар йили олиши талаб этилиши мумкинлигини билдирган эди. Мана шундай бўлмоқда ҳам.


Pfizer бош директори BBC’га интервьюни Жанубий Африкада “омикрон” ҳали ўртага чиқмасидан аввал билдирган экан. Унинг айтишича, Pfizer “бета” ва “дельта” вариантларига жавоб тариқасида янгиланган вакциналарни ишлаб чиққан экан.

Жорий йилда Pfizer коронавирусга қарши вакцинлар савдосидан камида 35 млрд доллар олиши мумкин. Акциялар қиймати эса кескин ўсиб бормоқда.

Сўнги кунларда Африкада ва бошқа жойларда, масалан, Ўзбекистонда “омикрон” кўпайиб бормоқда. Буни Ўзбекистонимиз тан олишдан қўрқмоқда!!

Дунёда тан олинган юқумли касалликлар миллий институти маълумотига кўра, ноябрь ойида қайд этилган барча вирусли геномларнинг 70 фоизи янги вариантга тегишли. Жанубий Африканинг кўплаб қисмларида Covid-19 билан касалланиш ҳолатлари сони барқарор ўсиб бормоқда.

Масалан, АҚШга кириш учун тестни 24 соатдан кечиктирмасдан топшириш талаб этилаётгани ҳам тасодиф эмас. Ҳамма нарса бир йўлдан кетмоқда. Яқин келажакда ҳамма нарса “омикрон” атрофида бўлади.

Поезд, самолёт ва автобусларда ниқоб тақиш март ойи ўртасигача мажбурий бўлиш йўлидан кетмоқда.

Кўрамиз, яқинда ҳамма нарса айнан шундай бўлади. Ҳамма гап “Ҳаракат” аввалдан аниқлагандек бўлади. Ҳамманинг диққат-эътиборини айнан шу мавзуга тортмоқчимиз.

Шундай бўлади. Шундай бўлиши кун сайин эмас, соат сайин ўсиб бормоқда. Бўшашманг, дўстлар!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону