03 December 2021
13:24 - Масхарабозлик: Қонунчилик Палатаси коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик чораларини кучайтирувчи қонун лойиҳасини кун тартибига киритган эди, бугун ҚАБУЛ ҳам қилибди
Бугун эрталабги йиғилишда Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш ёки фирибгарлик жиноятларини мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ёки хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этиш қилмишлари учун 10 йилгача (илгари 5 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш жазосини киритибди.

Айни замонда, бу қонун лойиҳаси Сенат тарфидан ҳам тасдиқлангач, пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиянотлари учун 15 йил эмас, 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.

Масхарабозликка қаранг, бошқаларини қўйиб туринг, шу 2 жиноят учун қамоқ жазоси 5 йилгача узайтирилибди, энди қўрқмасдан коррупция билан шуғулланавериш мумкин бўлар экан. Бунақа масхарабозликлар КОРРУПЦИЯГА қарши кураш нималигини ҳам билмайдиган НОДЕМОКРАТИК давлатларда бўлаверади.

Ўзбекистонда эса, ҳамма нарса бошқача. Шавкат Мирзиё янги хўжайин қилиб сайлангани эълон қилиниши билан шунга ўхшаша қонунларда ўзгаришлар бўлиши айтилган эди. Мана улар ГЎЁКИ ишга тушиш арафасида бўибди.

Бугун ёки эртага СЕНАТ ҳам бу қонунни якдиллик билан қабул қилиши керак, ХОЛОС. Албатта бу ҳам бўлади, чунки, Шавкат Мирзиё бундай қонунга изн бериб бўлганини ёш болалар ҳам билмоқдалар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону