30 November 2021
20:43 - Янги хўжайин Шавкат Мирзиё: Ўзбекистонда кичик гидростанциялар қуришга хусусий сектор ҳам жалб этилармиш! Шу фикрга жиддий қарайдиганлар борми?

Президент Шавкат Мирзиё 30 ноябрь куни гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳаларга оид тақдимот билан танишиб, шундай гаплар айтибди:

“Мамлакатимизда энергетика соҳаси кенг кўламда ривожлантирилмоқда. Нефть, газ каби углеводородлар билан чекланиб қолмасдан, қуёш, шамол ва сувдан электр энергияси олиш иншоотлари барпо этилмоқда.

Хусусан, 2017 йилда президент фармони билан “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ташкил этилган эди. Ўтган даврда 11 та янги гидро электр станцияси қурилиб, 8 таси модернизация қилинди. Натижада 244 мегаваттлик қўшимча қувват яратилди.

Лекин, юртимизнинг гидроэнергетика салоҳияти 50 фоиз ишга солинган, холос. Шу боис жами 740 мегаватт қувватли 21та йирик лойиҳа ишлаб чиқилган. Хусусан, келгуси йилда 170 мегаваттли 7та, 2023-2024 йилларда 150 мегаваттли 12та ҳамда 2025-2026 йилларда 420 мегаваттли 2та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.”

Янги хўжайин қуруқ гапириш билан чекланмасдан, кичик гидростанциялар қуриш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бунга хусусий секторни жалб қилиш кераклигини таъкидлаганига нима дейсиз?

Унинг фикрича, бугунги кунда 22та шундай истиқболли майдон рўйхати шакллантирилган. Уларда қуввати 5 мегаваттгача бўлган мини гидроэлектрстанциялар қуриш бўйича тендер эълон қилиниши белгиланиши керакмиш.

Шунингдек, Норин, Сўх, Танхоз, Оқ булоқ, Угом каби дарёлар ва каналларда 500 киловаттгача қувватга эга ихчам гидростанциялар ўрнатиш имконияти бормиш.

Гидроиншоотларни ишлатиш учун малакали мутахассислар тайёрлаш масаласига ҳам муҳимдир. Шавкат Мирзиё бу мавзудан ҳам чекиниб ўтирмасдан, техника, ирригация ва архитектура йўналишидаги олий ўқув юртларида бунга алоҳида аҳамият қаратиш, уларда қурилиш ҳамда гидравлик лабораториялар ташкил этиш зарурлиги қайд этилганмиш.

Хуллас, бу хабарда Шавкат Мирзиё дунёнинг ҳамма муаммоларини унутиб, кичик гидростанциялар қуришга хусусий сектор ҳам жалб этилши кераклигини урғулабди ва ўзининг саводсизлигини кўрсатибди.

Ваҳолангки, бундай нарсалар давлат ПРЕЗИДЕНТИнинг муаммолари эмас, АСОСИЙ МУАММОЛАР – Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш ва шу кабилар бўлиши керак. Бу ислоҳотларнинг ҳар бир қадами – ДИКТАТУРА эмас, ДЕМОКРАТИЯГА асосланиши ШАРТ.

Бундай ишларга – бир маҳаллар Бош Вазир ўринбосари бўлиб ишлаган, кейин Сиз тарафингиздан улоқтирилган РУСТАМ АЗИМ каби одамлар керак. Табиий, “Бирлик” Халқ Ҳаракати (Абдураҳим Пўлат раҳбарлигида) айнан шу вазифаларни қандай бажаришни билишади. Аммо, уларни ишдан четлатиб қўйган одамлар билан атрофингиз тўла. Авваламбор, улардан тозаланиш керак, жаноб Президент Шавкат Мирзиё!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону