30 November 2021
15:25 - Масхарабозлик: “UzAuto Motors Captiva” ўзи аввалдан сотишни эълон қилган автомобилларини сотиб олмоқчи бўлганларга пулларни қайтаришни бошлагани эълон қилинибди. Аммо, исботи йўқ!

“UzAuto Motors АЖ Chevrolet Captiva 5” автомобилини етказиб бериш бўйича бекор қилинган шартномаларнинг маблағларини қайтаради ва компенсацияни амалга оширади, дейилмоқда баёнот каби хабарларда,

Баёнотда мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилиши, шунингдек, компания қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тақдим этиши келтирилган эди.

Маълум қилинишича, “Chevrolet Captiva 5” бўйича жами 461 та шартнома пули тўланган. Айни пайтда, 207 нафар харидор “Captiva 5” ўрнига бошқа автомобилни олишга қарор қилгани, 161 нафари эса тўланган маблағни қайтарилиши учун ариза билан мурожаат қилгани ва пулларини қайтариб олгани айтилмоқда.

Компания хабарида айтилишича, 41 нафар мижоз кечаги кундан бошлаб компенсация сифатида тақдим этилган 5 фоизлик тўлов суммасини ҳам олибди.

“Қолган харидорлар ҳам ўз маблағлари ва компенсацияни яқин икки-уч кун ичида олишади”, дейилади маълумотда.

Бу маълумотларни текшириб бўлмасди, демоқда “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари. Қани кўрамиз, бу ишнинг давоми қандай бўлади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону