28 November 2021
20:41 - Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё Ашхободда Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг (ИҲТ) асосий йўналишларини гапирганмиш

Ҳа, аслида, тўғри. Чунки, Ашхободда бугун 28 ноябрда бўлиб ўтган ИҲТ йиғилишида қуйидагилар иштирок этибдилар:

1. Гурбангули Бердимуҳамедов - Туркманистон Президенти;

2. Илҳом Алиев - Озарбойжон Президенти;

3. Ориф Алвий - Покистон Президенти;

4. Имомали Раҳмон - Тожикистон Президенти;

5. Ражаб Эрдўған - Туркия Президенти;

6. Иброҳим Раисий - Эрон Президенти;

7. Шавкат Мирзиё – Ўзбекистон Президенти;

8. Садир Жапаров - Қирғизистон Президенти;

9. Асқар Мамин - Қозоғистон Бош Вазири;

10. Ҳусрав Нозирий – ИҲТ Бош Котиби.

Бугун эрталаб Ашхободга етиб борган, кечқурун Тошкентга қайтиб келган Шавкат Мирзиё бу ташкилотнинг йиғилишида ҳамма вазифалар бўйича таклифлар берибди. Бошқларини қўйиб туринг, унинг қўшнимиз Афғонистон ҳақидаги гаплари ўта жанговормиш.

Мана унинг Афғонистон ҳақидаги гаплари:

“Ушбу мамлакат кун сайин оғир гуманитар инқирозга кириб бормоқда. Халқаро ҳамжамият, жумладан, яқин қўшнилар ёрдамисиз афғон халқи якка ҳолда бу қийин синовлардан ўта олмайди.

Шу боис афғон халқига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқишимиз керак.

Шунингдек, Афғонистон билан минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик савдо, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш тарафдоримиз”.

Хуллас, шунақа олифтагарчилик билан айтилган гаплар.

Бу олифтагарчиликлар саммити якунида - Ашхобод Консенсуси имзоланибди. Ушбу ҳужжат аъзо мамлакатларнинг минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасидаги муҳим устувор интилишларини ўзида мужассам этармиш.

Унутмайликки, давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳамда ташкилот Бош Котиби Ўзбекистонни 2022 йилда ИҲТга раисликни қабул қилиб олгани билан табриклабдилар. Шу билан бу навбатдаги масхарабозлик битибди.

Расмда: Ўтган асрнинг охирларида тузилган саммит қатнашчиларини Ашхободда кўрмоқдасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону