BBC телебошловчиси Ялдо Ҳаким (расмда) Афғонистонда туғилган бўлиб, унинг оиласи 1980-йилларда совет истилоси давридаёқ мамлакатни тарк этганди. Аммо кейинчалик у Афғонистонга журналист сифатида бир неча бор келган экан. Бу сафар унинг ўз ватанига толиблар мамлакатни қўлга олганидан кейин илк бор келиши бўлибди.
Бир нарсани билиш керакки, Ялдо Ҳаким ўз мамлакати Афғонистонни совет истилоси йилларидаёқ тарк этган.
Ғарбпараст ҳукумат ағдарилганидан кейин ҳукумат қай даражада ўзгарди? Афғонлар ўзлари орзу қилган тинч ҳаётга эришадими? Янги ҳукмдорлар томонидан жамият ҳаётидан аллақачон узоқлаштирилган аёллар ва қизларни нима кутмоқда?
Бироқ ўз-ўзимга берадиган саволлардан бири хаёлимга ҳам келмаганди. Кундан кунга, ҳафтадан ҳафтага, ойдан ойга ҳеч нарса олмай, ишга қатнаш учун қанча куч керак?
Ҳозир мен айнан шу нарсаларнинг гувоҳи бўлдим.
Ҳозирги ҳукумат қулаб, хорижий ёрдам келмай қўйгач, Қандаҳордаги шифокорлардан тортиб Кобул шифохонасидаги фаррошларгача - соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ҳеч бири маош олмаётганини кўрсатмоқда.
Уларнинг ўзи жар ёқасида, бироқ ҳеч нарсага қарамай, ишга қатнаяпти ва қўлларидан келганча тушкунликка тушиб қолган одамларга ёрдам беряпти.
Мана унинг Афғонистондаги тиббиёт ходимлари толиблар келганидан бери маош олмаётгани ҳақидаги ҳикояларидан биттаси.
Насрин исмли аёл Афғонистон пойтахти Кобулдаги Индира Ганди номидаги шифохонада фаррош бўлиб ишлайди: “Агар ишга чиқмасак, бу болалар вафот этади. Биз қандай қилиб уларни ташлаб қўямиз? Кичик ёшдаги болаларнинг кўпчилиги тўйиб овқатланмагани сабабли жуда қувватсиз. Улар қандайдир инфекция юқтириб олмаслиги учун палаталар тоза бўлиши керак. Ҳозир бизда транспорт харажатлари учун тўлашга пул ҳам йўқ. Ишга пиёда қатнаяпман. Тоғ тизмаси бўйлаб пастга ва 12 соатлик сменадан кейин яна ортга.”
Хуллас, Афғонистонда аҳвол жуда оғир. Айрим болалар тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда. Соғлиқни сақлаш ходимларига қанчалик оғир бўлмасин, уларнинг беморлари янада оғир аҳволда. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 23 миллион афғон очликдан ўлиш хавфи остида. Аҳолининг 95 фоизи тўйиб овқатланмаяпти.
Афғонистондаги кўпчилик бир нарсани аниқ билади: Муаммоларни хориждан келадиган ёрдамгина ҳал этиши мумкин. Мамлакат иқтисодиёти аҳволига назар солинса, бу яққол кўринади. Халқаро ёрдам келмай қўйгач, иқтисодиёт қулади, дейиш мумкин.
Ҳозир айнан шундай бўлмоқда, деб хулоса чиқармоқда Ялдо Ҳаким. Чунки у бу ердаги ҳақиқий аҳволни шу кунгача яхши билмаслиги кўриниб турибди.