25 November 2021
17:15 - Иқтисодчи Ботир Қобилов: Бизда тест тизими талабаларни саралашга эмас, уларни йиқитишга мослаштирилган. “Ҳаракат”: Бундай шармандачиликдан тезроқ қутилиш керак!
Ҳарвард Университети докторанти Ботир Қобилов энг катта ютуғи Ҳарвардда ўқиши эмас, балки 1 августдаги кириш имтиҳонидан йиқилиб, Ўзбекистондаги давлат университетига кира олмагани, деб билиши экан.

- Чет элда, АҚШда магистратурани ўқиганман, ҳозир докторлик ишимни ёқлаяпман. Сингапурда эмас, Тошкентдаги Сингапур менежмент институтида ўқиганман. Ўзбекистонда давлат университетида ўқимаганимнинг сабаби 1 августдаги имтиҳондан ўта олмаганман. Бунинг оқибатида ҳозир ёпилиб кетган халқаро бизнес мактаби – “Келажак Илми” деган нодавлат илмий мажмуасига кирганман ва Сингапур институтига ўқишни кўчирганман, деган иқтисодчининг интервьюсидла яна шундай жумлалар бор:

- Ўқишимнинг траекторияси кейин мени Америкага олиб келди. Баъзилар “шу пайтгача қанақа ютуғинг бор”, деб сўрашади ва ютуғимни Ҳарвардда ўқиётганим деб билишади. Лекин мен энг катта ютуғим 1 августда имтиҳондан ўта олмаганим, деб биламан. Чунки ўша имтиҳондан ўтиб давлат университетига кирганимда балки ҳозирги ўрнимда бўлмасдим.

У ўзи яхши эмас деб ҳисоблаган таълим тизимидан миннатдорлигини айтиб, ҳамма айб ўқишга киролмагани сабаби ҳам кулгили. Менинг фикримча, дебди у иқтисодчи ўз интервьюсида “Талабаларни саралаш тизими, менимча, жуда ҳам яхши ишламайди. Чунки мактабни битираётган абитуриент билан университет орасида КАТТА БЎШЛИҚ бор. Яъни мактаблар университетга талабаларни тайёрламаяпти. Мактабда олинган билим ўқишга киришга етарли эмас. Ҳамма қатори мен ҳам қанча-қанча пул сарфлаб репетиторларга борганман, шу нарсанинг ўзини муаммо деб биламан.”

Ҳа, иқтисодчи Ботир Қобилов ҳақ, Ўзбекистонда бу масалада жуда катта камчиликлар борлигини биз кўп марта ўз хабарларимизда ёритганмиз, дейди “Ҳаракат” мухбири. Бу камчиликларни йўқ қилишнинг ягона йўли – Ўзбекистонимизда ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАР ўтказишдир. Бунинг йўли ОСОН ЭМАС.

Авваламбор, ИСЛОҲОТЛАР тўла демократик бўлиши, ислоҳотларнинг ҳамма босқичларида бу принципга риоя қилиниши керак. Акс ҳолда бизнинг олий ўқув юртларимиз собиқ СССРда каби бўлиб қолаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону