24 November 2021
20:36 - Америка Қўшма Штатлари 110 давлатни “Демократия Саммити”га таклиф қилибди. У ерда собиқ СССРдан 7 республика бор, Ўзбекистон умуман йўқ!

Қўшма Штатлар президенти Жо Байден мезбонлик қиладиган “Демократия Саммити”да иштирок этиш учун таклиф этилган 110 давлат рўйхати эълон қилинибди.

Бу рўйхатда собиқ СССР давлатлари орасида Украина, Арманистон, Грузия, Молдова, Литва, Латвия ва Эстония таклиф этилганлардир. Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Озарбойжон иштирокчилар орасида қайд этилмаган.

Жо Байден маъмурияти Ҳиндистон ва Филиппинга ҳам таклиф юбормабди. Туркия, Хитой ва Россия эса саммитда иштирок этишга умуман таклиф қилинмабди. Венгриядан ташқари Европа Иттифоқига аъзо барча давлатлар таклиф олган.

Жо Байден дунё етакчиларидан ташқари фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакилларини “саммит учун аниқ мажбуриятлар ва натижаларни ишлаб чиқиш”га бағишланган бир қатор тадбирлар ўтказиш учун бир жойга йиғмоқчи экан ва “Демократия Саммити” ғоясини 2019 йилда АҚШ президентлигига Демократик Партиядан номзод бўлганида эълон қилган экан.

Хуллас, бу йил у 9-10 декабрь кунлари видео-конференц-алоқа орқали ўтказилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону