27 July 2009
23:39 -
Обама АҚШ-Хитой вакиллари йиғилишида уйғурларни тилга олмади

Йиғилишда икки мамлакатнинг юқори лавозимли мулозимлари қатнашди. Обама ва бу ерда чиқиш қилган АҚШ Хазина вазири Timothy Geithner икки мамлакт ўртасида валюта соҳасидаги муаммолар, хусусан Хитойнинг ўз валютаси атрофида олиб боаётгани сиёсатини гапирмасликка ҳаракат қилишган.
Reuters агентлигининг бу йиғилиш ҳақидаги хабарида айтилишича, Барак Обама инсон ҳуқуқлари масаласини умуман тилга олмаган, аммо жуда юмшоқ шаклда икки мамлакат учун ҳам диний ва миллий озинликларнинг ҳуқуқларини хурмат қилиш муҳимлигини гапириб ўтган.
АҚШ президентининг “юмшоқ шаклда” бўлса ҳам яқинда Урумчида бўлган воқеаларни тилга олмагани Хитойнинг уйғурларга қарши узоқ йиллардан бери олиб бораётган сиёсати нуқтаи назаридан салбий воқеадир, дейди “Ҳаракат” мухбири. Обаманинг бу масалада суст қолиши, Пекинни уйғурларга қарши яна ҳам тажовузкорроқ бўлишга рағбатлантириши шубҳасиз.