19 November 2021
13:15 -
Тошкентда бензин нархи ошиши танқид қилинган кўча сурати пайдо бўлгани ва кейинчлик олиб ташлангани ҳақида
Бугун, 19 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида Ўзбекистонда сўнгги кунларда бензин нархи ортишига бағишланган кўча сурати пайдо бўлди. Учтепа туманидаги Катта Қаъни кўчаси жойлашган деворга туширилган ушбу суратлар муаллифи – @inkuzart тахаллусли кўча рассоми бўлиб, у тезда ўз расмларини олдириб ташлашга эришилибди.
Бу суратда дўппи ва миллий кийим кийган оддий ўзбекистонликларни бензин нархининг ошиши “ўлдириши”га урғу берилган ва бу туширилган сурат бугуннинг ўзидаёқ ўчириб ташланган экан.
Бундан аввалроқ, @inkuzart тахаллусли кўча рассоми Тошкентда UzAuto Motors компаниясининг монополияси ва бунинг ортидан автомобиллар учун пайдо бўлаётган узундан узун навбатларга бағишланган кўча суратлари ҳам тайёрлаб, уларни ҳам кўчаларда тарқатган экан.
Автосалонларда машина харид қилиш учун навбатда турганлар дуч келадиган бу муаммо ҳам эслатиб ўтилган ушбу суратлар тезда олиб ташланган эди. Мана энди бошқа расмлар ўртага чиқибди.
Маълумки, ҳозир Ўзбекистонда бензин нархи Туркманистон ва Қозоғистонга нисбатан 2 баробар қимматроқ бўлиб қолаётгани жамоатчиликда норозилик ўйғотмоқда.
Бозордаги эркин талаб ва таклиф қонунияти натижасида шаклланган деб баҳоланаётган нархлар, иқтисодчининг фикрига кўра, бензин ва нефть маҳсулотлари импорти маълум шахслар томонидан монополлаштириб олингани ва улар бозорга ўз шартларини қўймоқда эканлиги билан боғлиқдир.
Хуллас, Ўзбекистонда ҳозир шунақа аҳвол. Бундан тезроқ қутилиш кераклиини ҳамма билади, фақат Шавкат Мирзиё буни эшитишни ҳам истамайди. Аммо, бошқа йўл йўқ, улардан тезроқ қутилиш керак.