Ўзбекистон парламентнинг Олий Мажлиси раиси Танзила Нарбаева таъкидлашича, аёлига зўравонлик қилаётган шахсларга нисбатан кўрилаётган чоралар қонунчиликда белгиланганига қарамай етарли эмас. Унинг сўзларига кўра, ёрдамга муҳтож аёлларни “Аёллар дафтари”га киритиб, уй-жой масаласи, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш чорасини кўриш лозим эканлиги ҳам ўз-ўзидан маълум.
Бу гаплар умуман олганда тўппа-тўғри, аммо ҳаётдаги мисоллар бутунлай бошқача. Масалан, бир неча ой аввал Ўзбекистон “Аёллар, Тинчлик ва Хавфсизлик Глобал Ииндексида” 170 та мамлакат ичидан 74-ўринни эгаллагани, бу рейтинг аёлларнинг хавфсизлиги, уларнинг парламентдаги улуши, дискриминацион нормалар сингари категориялар асосида тузилгани “Ҳаракат” сайтида ҳам эълон қилинган эди.
Мана орадан ойлар ўтди, нима ўзгарди? Ҳеч нарса!
Аслида, ўша июль ойида ҳам Сенат раиси айтишича, дунёнинг нодавлат ташкилотлардан ўрганиб, аёлларни реабилитация қилиш марказлари халқаро стандартлар асосида иш олиб бораётгани айтилган экан. Аммо, натижа ҳали ҳам йўқ.
Мутлақо натижа йўқ дейиш ҳам тўғри бўлолмасди, дейди мухбиримиз, чунки, ўша июлдь ойида ҳам тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган аёллар ҳақида гапирар эканмиз амалда ҳеч нарса ўзгармаслигини башорат қилган эдик. Мана ҳозир айнан ўша нарсаларни янгидан кўриб турибмиз.
Демак, Ўзбекистонда мисли кўрилмаган ишлар қилиш ШАРТ, акс ҳолда, собиқ СССР каби юраверамиз. Буларнинг олдини олиш керак.
Авваллари ҳам кўп марта айтганимиздек, Ўзбекистон ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАРГА муҳтож. Энг муҳими, ислоҳотлар ҳамма соҳада демократик йўл билан бориши керак. Улар бўлмагунча, бизда ҳам ҳеч нарса ўзгармасдан кетаверади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения