Россиядаги форум эртага бўлади, Шавкат Мирзиё эртага у ерга кетади. Бугун эрталаб унинг ўзбек, рус ва бошқа тиллардаги ўша форум иштирокчиларига мурожаати эълон қилинди. У асосан ҳамма вилоят раҳбарларига мурожаат қилиб, ишларида муваффақиятлар тилабди.
Айни замонда Шавкат Мирзиёнинг иштирокисиз, турли давлат муассасаларига раҳбарлар тайинлаш маросимлари бўлибди. Ҳеч қаерда унинг исми ҳам тилга олинмаганига нима дейсиз?
Масалан, кечагина Қашқадарёда ҳокимликдан кетган Муроджон Азимов бугун Тошкент вилоятига ҲОКИМ ВАЗИФАСИНИ бошқарувчи этиб тайнланибди. Тошкент вилоятининг бу йил бошида тайинланган ҳокими билан ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ.
Хуллас, ҳаммаёқда шунақа хабарлар. Кўрамиз, ишларнинг давоми қандай бўлади?