16 November 2021
16:33 - Тошкент Шаҳар Давлат Солиқ Бошқармасига янги бошлиқ - Юнусжон Насимжонов тайинланди. Аввалгиси Навоий Вилоятига Ҳоким бўлиб кетганди

Бу ҳақда Давлат Солиқ Қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев бугун, 16 ноябрь куни мутасадди идора вакилларига, яъни Тошкент Шаҳар Давлат Солиқ Бошқармаси вакилларига хабар берибди.

Юнусжон Насимжонов 1967 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1991 йилда Тошкент Давлат Техника Университетини, 1997 йилда Тошкент Молия Институтини “Молия ва кредит” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Юнусжон Насимжонов Давлат Солиқ Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганлиги ҳам алоҳида айтилган.

У солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 1993 йилда Тошкент шаҳар Сергели тумани Давлат Солиқ Инспекциясининг давлат корхоналарига солиқ солиш бўлими инспектори лавозимидан бошлаган экан.

Бу одам солиқ органларидаги фаолияти давомида Фарғона ва Жиззах Вилоятларида Давлат Солиқ Бошқармаси бошлиғи, Тошкент Шаҳар Яшнобод Тумани Давлат Солиқ Инспекцияси бошлиғи лавозимларида ҳам ишлаганлиги хабарларда айтилмоқда.

Лекин, дейди “Ҳаракат” мухбири, битта нарса аниқ: Бу инсон доимо KOРРУПЦИЯ билан шуғулланиб келган ва айнан шу лавозими туфайли Тошкент Шаҳар Давлат Солиқ Бошқармасига раис қилиб жўнатилган. Буни унинг ўзидан ташқари, Шерзод Қудбиев ҳам яхшигина билган ва ўз атрофини шундайлар билан кўршаб олиш ишқида юрган одам эканлигини ҳаммага яна бир бор кўрсатиб берган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону