12 November 2021
15:14 -
Туркий Кенгашга аъзо давлатлар раҳбарлари яна байроқ кўтариш маросимида қатнашиб, борликларини эслатибдилар
Туркий Тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокида ташкилотнинг янги биноси олдида байроқ кўтариш маросими бўлиб ўтди. Табиий, бугун Истанбул шаҳридаги Туркий Кенгаш Котибиятининг янги биноси олдида байроқ кўтариш маросими бўлиб ўтди.
Айтиш керакки, тантанали равишда Ўзбекистон, Озарбойжон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Венгрия, Туркманистон ва ташкилотнинг байроқлари кўтарилди. Туркий Кенгаш котибияти жойлашган бино XIX аср бошида барпо этилган ҳамда Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманида жойлашгани ҳам муҳим.
Туркия президенти Ражаб Эрдўған тадбир иштирокчиларига мурожаат қилар экан, мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш муҳим экангини таъкидлади ҳамда ушбу котибият ташкилот мақсад ва вазифаларини амалга оширишда бундан буён ҳам муҳим ўрин тутишига ТУРК тилида умид билдирди.
Асосий тадбирлари бугун ўтказилиши режалаштирилган Туркий Кенгашга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокидаги VIII саммит кун тартибидан кенгаш доирасидаги савдо, инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникациялар ва ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилганлиги айтилмоқда.
Кўрамиз, бундай масхарабозликлар давом этаверса, охири нима бўлади!?