04 November 2021
21:25 - Вой-дод: Ижтимоий тармоқларни блоклашга сабаб бўлаётган қонун талабини бекор қилиш сўралган жамоавий мурожаат жойига етиб келибди, текширувлар бошланибди

Mening Fikrim жамоавий мурожаатлар порталига “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонуннинг 27-1-моддасини бекор қилишни сўраб жамоавий мурожаат жойланибди.

Мана қаранг, мурожаатда нималар дейилган: “2021 йил 15 апрелдан кучга кирган “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунининг 27-1-моддасини (Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари) кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмасдан қабул қилингани, унинг иқтисодий ва сиёсий оқибатлари ҳисоблаб чиқилмагани ҳамда сўнгги кунларда жамоатчиликнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлгани туфайли бекор қилишингизни сўраймиз.

Бундан ташқари, 27-1-модда асосида Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларнинг блокланиши президент Шавкат Мирзиёевнинг интернет ёпилмаслиги ҳақида айтган гапларига зид. Бу ҳолат Ўзбекистоннинг интернет ва сўз эркинлигига доир халқаро майдондаги обрўсини ҳам тушириб келмоқда.

Қолаверса, Твиттер ва Тик-Ток тармоқлари блокланган ўтган даврда билдикки, хориждаги бу тармоқлар эгалари бўлган компаниялар ўзларининг серверларини Ўзбекистонга олиб келиб ўрнатиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрганлари йўқ. Ўзбекистон аҳолисининг интернетдаги фаол қатлами эса бу чекловлардан ВПН орқали аллақачон айланиб ўтиб улгуришган”.

Бу мурожаат бугун, яъни 4 ноябрда экспертиза учун қабул қилинибди.

Ҳозир амалда бўлган қонунларга кўра, мурожаат матни юборилгач, Mening Fikrim веб-портали модератори (Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик Муаммолари ва Парламент Тадқиқотлари Институти) мурожаатни камида 5 нафар шахс қўллаб-қувватлаши учун мурожаат ташаббускорига махсус ҳаволани жўнатади. Мурожаат зарур миқдордаги шахслар томонидан қўллаб-қувватлангач, модератор томонидан 15 кунлик экспертизага қабул қилинади.

Шу қонун талаблари кўплаб халқаро компаниялар томонидан бажарилмаганлиги ортидан Ўзбекистонда бир қатор ижтимоий тармоқларда блокланмоқда, бу интернет фойдаланувчиларининг кескин норозиликларига сабаб бўлмоқда экан.

Хўш, Ўзбекистоннинг бош қонунчилик органи нима қилади? Табиий, бу қонун қайтадан кўриб чиқилади ва ҲАҚИҚИЙ қонун қабул қилинади! Мана, гап нимада!?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону