03 November 2021
21:25 - Юсуф Жума: ДУНЁ ЖИННИХОНА!

Михаил СААКАШВИЛИга бағишланади!

Дунё жиннихона, соғ жойи йўқ.

БМТни оламнинг соғ жойи деса бўладими?! Жаҳоннинг энг ёвузлари Хитой билан Россия вето қўядиган жой соғ жойми?!...

Дунёнинг соғ жойини топиб беринг - мукофотим бор! Мукофотни олдиндан топшираман - Сизга Тангрининг олқиши бўлсин!!!

Шу тилак - Тангрининг олқиши - мукофотим!

Шундан бошқа бойлигим йўқ. Шундан ортиқ бойлик борми?!...

Очуннинг тентакхона эканини айтганлар бўлган. Вале етарли далиллар келтирмаганлар.
Менда эса етарли, балки зиёда.

Ч. Дарвин деган бир тентак ўтган - инсоният деган тентак бу тентакни олим дейди - тағин буюк ва машҳур деб улуғлашадилар.
Маймун меҳнат қилиб инсонга айланганмиш.
Бизга шундай деб ўқитдилар, ҳали ҳам ўқитилса керак. Тангрининг барча муқаддас китобларини бир оз биламан - биронтасида бундай дейилмаган.
Ҳақ ҳақ эмасу - тентак Дарвин ҳақ эканда?!

Чексиз гўзал очунларни, чексиз ёғдуларни,чиройли ой -кунларни, турли майсаю дарахтларни,сайроқи булбулларни, кўзтортар оҳуларни... яратган Тангрига инсондай жирканч нарсани яратиш қийинми?!
Жинни Дарвин жиннилиги - билимми ё сиёсатми?!
Жиннилик билим бўлолмайди, сиёсат эса жинниликдан бошқа нарса эмас... айниқса дунёдаги ҳозирги сиёсат...

Уч - тўртта юртнинг бошлиқларини ҳисобга олмаса, икки юзга яқин юрт тўраларини кўз олдинггизга келтиринг - нақадар иркит кимсалар - ҳар бири ўзича худо.
Оғзидан кўтанигача ахлату ўзини худо санайди...
Шу ахлат уюмларига юкинаётган инсоният соғми?!...

Дарвин улуғлаган меҳнат - бу - одамзотни қулликка кўндиришдан бошқа нарса эмас ва шу боисдан бутун дунёда ўқитилади - сиёсатдир.
Агар қора иш кишини етук қилса - ўзбекдан онгли эл бўлмасди -

Элим уйғоқ - юртим учмоқ - мен қувноқ бўлардик...

Эсизки - жиннихонада жинниларга дарс бераётган ўқитувчидирман...

Михаил Саакашвили Грузия чегарасини бузиб ўтганмиш. Михаил Марсда тўғилганми?!
Грузияда тўғилмаганми?!
Грузиянинг туб элидан эмасми?!
Грузия учун жонини тикмаганми?!
Аллақандай онгсиз -жиннилар йиғилиб - қонун ёзадилар.
Тангрининг тузукларига тупурадилар.
Шу жиннилар битган битиклар - қарғишли қоғозлар - инсоният бўйнидаги сиртмоқдир.

Ҳар юртнинг туб элидан бўлиб, ҳатто четда тўғилган бўлса ҳам ҳар бир киши шу юртнинг ердоши бўлиши шарт - жаҳон бўйлаб шундай тузук шарт.!!!
Нечун БМТ деган жой шундай қонун битмайди.
Чунки юқорида айтганимдай - БМТ - жиннихона.
Ахир М. Саакашвили Грузияда тўғилган, шу юрт, шу юрт элининг озодлиги учун, инсоният озодлиги учун жонини тиккан инсониятнинг энг шарафли ўғилларидан бири.

Ўз юртига келиши - чегарани бузишми?!...
Дунё жиннихона бўлмай нима?!...

Европа жим - тўралари жим - шармандаларча йиғилиб, ошхўрлик этиб -қоғозда қолиб кетадиган тентакликлар билан машғул.

Улар ишонадилар - Михаил чегарани бузиб ўтган, кимлардир билан жанжаллашган - жиноятчи.
Саакашвили нима этган бўлса - Грузия ва халқи учун этган.

Марказий Осиёнинг номуссиз, сотқин - Москва малайлари бўлган “президентларидай” ўзлари ва оилаларининг беш - ўн кун яшаб қолишлари учун миллиардларни ўмарган эмас... Тожикистоннинг шарафсиз тўраси И.Раҳмонга - юртида Хитойга база бериб - М.О.ни иккинчи Уйғуристонга айлантираётган кимсага Евроpa қучоқ очди.

ХИТОЙНИНГ ТОЖИКИСТОНДАГИ БАЗАСИ - ХИТОЙНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁГА ОЧГАН ДАРВОЗАСИ, БУ ДАРВОЗАДАН ДАҲШАТЛИ ФОЖЕАЛАР КИРИБ КЕЛАДИ - М.О. - ИККИНЧИ УЙҒУРИСТОНГА АЙЛАНАДИ...

М.О.да буни тушунганлар кам - улар ҳам ВАЛИЖОН КАЛОНОВдай йўқотилиш хавфи остида...

Алқисса, сотқин, ошхўр Имомалилар учун Европа қуллуқда... Михаиллар билан бошини оғритмайди...
Европаси шу бўлгач, дунё жиннихона бўлмай, нима?!...
Давлатлар диндан ажратилгандай - Адолатдан ҳам ажратилдими, Демократиядан ҳам ажратилдими,

Инсон ҳақларидан ҳам ажратилдими, Тўғригўйликдан ҳам ажратилдими,
Ор -номусдан ҳам ажратилдими?!,,,,
Нима қолди жаҳон деган жиннихонада - фақат МАНФААТМИ?!...

Жиннилар фақат очликни сезадилар... очлик ва кўзи очлик... Улуғ Мирзо БОБУР ҳазратлари - буюк Темурзода - элнинг ипининг учига ҳам, игнасининг синиғига ҳам тегманглар деб фармон берганлар!!!

Улар қайта тўғилсалар - Очун оқилхона бўлади. Ҳозирликча дунё деган тентакхонада яшашга тутқунмиз...

2021 йил, 1 ноябрь.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону