30 October 2021
22:48 - Сенатимизнинг Иқтисодиёт Ассамблеяси раиси Мухтор Умаров айтган латифалар: “Туркия ёки БАА охирги 30 йилда эришган ривожланишга 10 йилда эришмоқчимиз!” Шу лофларга ишонадиганлар борми?
Ўзбекистон Сенатининг Иқтисодиёт Ассамблеяси раиси Мухтор Умаров Ўзбекистонда Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларнинг босиб ўтган 30 йиллик ривожланиш йўлини 10 йилда босиб ўтиш имконияти мавжудлигини айтибди.

Бугун Тошкентда иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилишга оид халқаро анжуман бўлиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Бу ерда мамлакатга инвестиция киритиш борасида қилиниши зарур бўлган ишлар, соҳадаги муаммолар ва чет эллик сармоядорлар учун қулай муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинганмиш.

Жаноб, ёки ўртоқ Мухтор Умаров шундай жавоб берибди: “Ҳозирда Invest Hub лойиҳасини амалга оширяпмиз. Лойиҳа ҳукумат, талабалар, тадбиркорлар ва чет эллик ҳамкорларимизга бирлашиб ишлаш имконини беради.

Олий мақсадимиз - ривожланган ёки ривожланиб келаётган давлатларнинг охирги 20-30 йилдаги натижаларига 5-10 йилда эришиш. Масалан, Туркия ёки Бирлашган Араб Амирликлари босиб ўтган 30 йиллик ривожланиш йўлини узоғи билан 10 йилда босиб ўтишни режа қилганмиз. Аниқ режаларга асосланган ҳолда чет элдаги ҳамкорларимиз билан маслаҳатлашиб мазкур платформани ишга туширдик”.

Аввалроқ мингга яқин турк компаниясини Ўзбекистонга олиб кириш режа қилинаётгани айтилган ва умумий қиймати 1,2 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Мана энди кўриб турибмизки, Ўзбекистон бундай натижаларга ҲЕЧ ҚАЧОН улашолмаймиз!!! “Ҳаракат” мухбирлари айнан шу сабабдан жим турибдилар!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону