29 October 2021
23:07 - “Ўзбекистон Темир Йўллари” хориждан келтириладиган хомашё импортига 25 фоиз чегирма жорий этармиш! Шунга ишонадиганлар борми?
2021 йил 1 ноябрдан импорт қатновида хомашё юкларини “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги темир йўл станцияларига ташишда 25 фоиз миқдорида чегирма тақдим этилади. Бу ҳақда Ахборот Жамиятининг ахборот хизмати айтмоқда.

Бу чегирмалар гречка, какао, ловия, хлоридлар, тариқ, темир рудалари, кимё ва кабель маҳсулотлари, қоғоз, синтетик толалар каби 114 турдаги маҳсулотлар учун қўлланилармиш.
Ушбу қарорда 2021 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиш ижросини таъминлаш ҳамда ишлаб-чиқариш корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсади кўзлангани айтиб ўтилгани ҳам жуда қизиқ.

Хуллас, шунақа навбатдаги масхарабозлик. Шунга ишонадиганлар борми, дейилади сайтимизга кираверишда. Аслида, “йўқ” дейди мухбирларимиз! Кўрамиз, буёғи нима бўлади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону