28 October 2021
23:32 - Термиз Агротехнологиялар ва Инновацион Ривожланиш Институти ташкил этилармиш. Шунга ишонасизми?
Сурхондарёда Тошкент Давлат Аграр Университетининг Термиз филиали негизида Термиз Агротехнологиялар ва Инновацион Ривожланиш Институти ташкил этилармиш. Бугун, яъни 28 октябрь куни бу ҳақда Шавкат Мирзиё томонидан тегишли қарор имзоланганини эълон қилибди.

Маълум бўлишича, Сурхондарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида қишлоқ хўжалиги экинларидан, мева ва сабзавотлардан юқори ҳосил олиш, илғор, интенсив агротехнологияларни жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш учун замонавий билим ва кўникмаларга эга олий маълумотли мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида Термиз Агротехнологиялар ва Инновацион Ривожланиш Институти ташкил этилармиш.

Термизда Тошкент Давлат Аграр Университетининг Термиз филиали негизида янги ОТМ - Термиз Агротехнологиялар ва Инновацион Ривожланиш Институти - ташкил этиш таклифи Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги, Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги, Иқтисодий Тараққиёт ва Камбағалликни Қисқартириш Вазирлиги, Молия Вазирлиги ҳамда Сурхондарё Вилояти Ҳокимлиги томонидан берилганмиш.

Институтда 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларида таълимнинг кредит-модуль тизими босқичма-босқич жорий этилармиш, талабалар учун ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланармиш.

Институт фаолияти Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилармиш.

Хуллас, шунақа гаплар, шунақа фактлар, дейилмоқда Шавкат Мирзиёнинг фармонида. Кўрамиз, нима бўлади, демоқда “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари. Биз ҳам айнан шундай бўлишини истаган бўлардик!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону