
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов бошчилигидаги делегация бугун, 2 октябрь куни Қобулда Ташқи Ишлар Вазири в.б. Амирхон Муттақий билан учрашибди.
“Толибон” сиёсий офиси расмийси Twitter'да берган маълумотида айтилишича, учрашувда икки томонлама муносабатлар, хусусан, Мозори Шариф ва Қобул аэропортларини реконструкция қилиш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, икки давлат ўртасида авиақатновларни тиклаш масаласида ҳам ижобий суҳбат бўлгани қайд этилган.
Амирхон Муттақий ва Ёдгорхўжа Шодмонов икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш умидини бергани учун бир-бирларига миннатдорчилик билдиришибди.
Хуллас, шунақа қисқа хабар, биронта жиддий гап йўқ, дейди “Ҳаракат” мухбири. Кўрамиз, ишлар бундай кейин қаёққа қараб кетаверади?
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения