30 September 2021
22:33 - UzAuto Motors Россия банкидан 100 млн доллар жалб қиладиган бўлибди, шунга ишонадиганлар борми?

Россиянинг “Совкомбанк” банки ва UzAuto Motors ўртасида аккредитивлар тўғрисида шартнома имзоланибди. Шартнома қиймати – 100 миллион доллар. Пулни қайтариш муддати – 3 йил.

Шартномани имзолаш маросимида UzAuto Motors Бош Директори Бо Инге Андерссон ва “Совкомбанк”нинг Бошқарув Раиси ўринбосари, “Совкомбанк” корпоратив инвестициялар блоки раҳбари Михаил Аутухов иштирок этишибди.

“Совкомбанк” билан савдо-сотиқни молиялаштириш тўғрисидаги битимнинг имзоланиши нафақат узоқ муддатли ҳамкорлигимизнинг янги саҳифаси, балки узоқ муддатли бизнесни ривожлантириш стратегиямизга яна бир қадамдир”, – дебди UzAuto Motors Бош Директори Бо Инге Андерссон.

“Бугун биз UzAuto Motors учун аккредитив очяпмиз ва умид қиламизки, бу талаб қилинган банк воситаси компаниянинг бизнес соҳасида янги марраларни забт этишига ёрдам беради”, – деб таъкидлабди “Совкомбанк” бошқарув раиси ўринбосари, корпоратив ва инвестиция блоки раҳбари Михаил Аутухов.

Маълумот учун, “Совкомбанк” универсал банк бўлиб, Россиянинг 10 та энг йирик банклари рўйхатига киритилганди. Банк раҳбарлари шундан маст бўлишаётган бўлиши мумкин. Ўзбекистонликлар нимадан хурсанд бўлишмоқда?

Мана шу саволга ҳозирча жавоб йўқ. Кўрамиз, дейди “Ҳаракат” мухбирлари, аслида ишлар қандай кетишини кўриш керак?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону