30 September 2021
17:00 -
Ўзбекистонда криптовалюта билан боғлиқ норасмий платформалар фаоллашгани эълон қилинибди
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа Бошқаруви Миллий Агентлиги томонидан интернет тармоғидаги ресурсларнинг мониторинги давомида крипто-активларни сотиш ва айирбошлаш билан боғлиқ ҳар хил турдаги норасмий платформалар фаолияти авж олгани маълум бўлибди.
Расмий хабарда айтилишича, мазкур турдаги платформалар манзилларини бошқа давлатларда рўйхатдан ўткизиб, Ўзбекистонда серверлари ўрнатилмасдан, кўп ҳолатларда фуқароларнинг шахсий маълумотларини сўраб олган ҳолда, уларга крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ёки айирбошлашни таклиф этилмоқда.
“Шу билан бирга, ушбу турдаги фаолият “Телеграм” гуруҳ ва ботлари орқали ҳам амалга оширилиб, уларнинг ташкилотчилари тўлиқ аноним бўлиб, керак бўлганда ушбу гуруҳ ва ботларни дарҳол ўчиришлари мумкин”, дейилади эълон қилинган маълумотда.
Агентлик бу турдаги платформалар ёрдамида крипто-активлар билан ўтказилаётган операциялар учун ҳеч қандай ҳуқуқий жавобгарликка тортиш имкони мавжуд эмаслиги ва улар ўтказилаётган битимлар қонунийлигини ҳамда фуқаролар шахсий маълумотлари сақланишини таъминланишига кафолат бера олмаслигини инобатга олиб, фуқароларни имкон қадар ҳушёрликка ва эҳтиёт бўлишга чақиргани ҳам хабарларда айтилмоқда.
Муҳим бўлгани, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги, жумладан крипто-активлар савдоси бўйича крипто-биржалар яратиш фаолияти лицензияланиши лозимлиги алоҳида айтилганидир.
Бу тўғри хабар, аммо кўрамиз, амалда нима бўлади, дейди “Ҳаракат” мухбирлари. Ҳурматли ўқувчиларимизни шу хабарга мос келадиган маълумотларни бизга билдириб туришга чақирамиз.
Бу хабарга илова қилинган расм Reuters Агентлигидан олинган.