22 September 2021
19:43 - Тўра Боболов Буюк Британия Қуролли кучлари вазири билан учрашди
Кеча мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги мудофаа вазирининг парламентар ўринбосари, Қуролли кучлари вазири Жеймс Ҳиппи қиролликнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Торлоу ва бошқа расмийлар ҳамроҳлигида Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Меҳмонларни Термиз халқаро аэропортида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Учрашув чоғида вилоят ҳокими делегация аъзоларини воҳамизга илк ташрифи билан табриклаб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ўзбек-британия қўшма корхоналарнинг фаолияти ва сармоя киритиш имкониятлари ҳақида сўз юритди.

Ҳозирда Сурхондарё вилоятида Британия сармояси иштирокида 8 та корхона фаолият юритмоқда. 2018-2020 йилларда вилоятга жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг 106,2 млн. доллари ёки 22,6 фоизи бевосита британиялик сармоядорлар ҳиссасига тўғри келган.

2021-2023 йилларда вилоятимизда Буюк Британия бизнес вакиллари иштирокида 248,5 млн. долларга тенг яна 7 та истиқболли лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

Ўзбекистонни Афғонистон билан боғлаб турувчи Термиз – Ҳайратон кўприги ҳудудида давом этган самимий суҳбат чоғида икки мамлакатнинг чегарадош вилоятлари ўртасида ўрнатилган ўзаро ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ҳақида сўз юритилди.

Меҳмонлар “Айритом” чегара божхона постида яратилган замонавий шароитлар билан ҳам танишдилар. Чегара ҳудудда янги барпо этилаётган Термиз халқаро савдо маркази ва унда чет эллик ишбилармонлар учун яратиладиган қулайликлар ҳақида маълумотлар берилди.

Ташриф сўнгида Жеймс Ҳиппи дўстона учрашув учун вилоят ҳокимига миннатдорчилик изҳор этар экан, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati
September 22, 2021

“Ҳаракат”: Бу қисқа хабардан вазир ўринбосари Жеймс Ҳиппи нимага Ўзбекистонга келганини тушуниб ҳам бўлмайди. Унинг қандайдир махсус топшириқлари бўлса керак, вазир ўринбосари уларни бажариш учун келган. Хуллас, ҳаммаёқда шармандалик ва масхарабозлик деса ҳам бўлаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону