13 September 2021
00:41 -
“Бугун Ўзбекистон жамияти мухолифат бўлишидан манфаатдор”, деганмиш Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафо ББСга берган интервьюсида!
Содиқ Сафо, яъни кадда-Сенатор Содиқ Сафо Ўзбекистонда сиёсий мухолифатнинг йўқлигини эмас, “Бирлик” каби партияларни эмас, айнан Шавкат Мирзиёни ИККИНЧИ марта президентликка номзод қилиб кўрсатган ЎзЛиДеп қароргоҳини мақташ билан овора бўлганига нима дейсиз?
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафо BBC`га берган интервьюсида айтишича, Шавкат Мирзиё охирги 5 йилда қилган ишлари унинг обрўси кўтарилишига сабаб бўлганмиш, унга ҳозирги кунда Ўзбекистондаги бошқа бирор сиёсий арбоб тўғридан-тўғри амалда унга тенг келолмасмиш.
Кадда-Сенатор Содиқ Сафо айтишича, ҳозир президент Шавкат Мирзиёнинг обрўйи ва халқнинг ичида тутган ўрни, нафақат Ўзбекистон ичида, балки халқаро миқёсда ҳам унинг мавқейи, кўп тадбирларда ўзини кўрсатаётган эмиш. Сохта гапларни айтмайлик, ҳозирги бошқа номзодлар унга рўпара келади деган фикрдан йироқлигимизни урғулабди. Шу билан Содиқ Сафо Ўзбекистоннинг сиёсий саҳнасида Шавкат Мирзиёдан кейин 2-чи ўринни эгаллаганмиш.
У Шавкат Мирзиёнинг номзодини мадҳ этиш билан бир қаторда, бошқа партияларда ҳам мухолифатчилик руҳи кўринмаётганидан мағрурланиб, бошқа партияларни ҳам мақтаб ўтибди. Нимамиш, бугунги авлод ва келажак авлод ҳақида қайғуриладиган бўлса, биринчи навбатда бошқа нарса ҳақида эмас, масалан, экология ҳақида гапириш ҳам фойдали бўлармиш
Хуллас, шунақа эртаклар, дейишмоқда “Ҳаракат”нинг мухбирлари. Чунки, номзодлар кўрсатишга бошланмасдан аввал, айнан шу кадда- Сенатор Содиқ Сафо кейинги муддатга янги мандат бериш Ўзбекистон келажаги учун ҳаётий аҳамиятга эга эканлигини, яъни Шавкат Мирзиёга овоз бериш муҳимлигини урғулаган экан.
Нима ҳам деймиз, дебди кадда-Сенатор Содиқ Сафо, аммо ҳамма нарса четда қолиб, ўз хўжайини Шавкат Мирзиёни овоза қилиш билан машғуллигига урғу берибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения