12 September 2021
03:20 -
Аҳоли сонининг ўсиб бориши, ишсизлик ва таълимдаги коррупция ҳақида Financial Times газетаси Ўзбекистондаги демографик МУАММОЛАР ҲАҚИДА мақола чиқарди
Бу машҳур Financial Times газетасининг сўнги сонида замонавий Ўзбекистонга бағишланган мақолачалар эълон қилинибди. 11 та мақоладан иборат ҳисоботда иқтисодий ўсиш, хусусийлаштириш, халқаро бозорларга кириш, яшил энергетика, рақамли иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари, минтақавий халқаро муносабатлар, аҳолишуносликка доир мақолалар ўрин олган ва улар яхшигина анализ қилинган.
Биринчи мақолада Ўзбекистондаги аҳоли сонининг ўсиши ҳамда ҳукуматни кутаётган ишсизликка доир муаммолари муҳокама қилинибди.
Ўзбекистон – ёшлар мамлакати: ўтган 2020 йилда 800 мингта чақалоқ дунёга келган, бу - 2010 йилга нисбатан 25 фоизга кўп экан. UNICEF'нинг охирги ҳисоботларида мамлакат аҳолисининг деярли ярмини 30 ёшга тўлмаганлар ташкил қилиши алоҳида урғуланади ва бу факт Ўзбекистон тарихидаги ЭНГ КЎП ИШЧИ КУЧИНИ ташкил қилиши урғуланади.
2046 йилга бориб, мамлакатда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 27 миллион кишига етиши кутилмоқда ва ҳукумат бу инсонларга иш топиб бериши керак бўлади. Лекин ҳозирги вақтнинг ўзида яна бир катта муаммо бор: ўзбекистонлик ёшлар ўртасидаги ишсизлик даражаси 15,2 фоизни ташкил қилади. БУ ЎРТАЧА КЎРСАТГИЧЛАРДАН 1,5 БАРОБАР КЎП. Кўплаб ёшлар муносиб иш қидириб мамлакатни тарк этмоқдалар.
Демографик муаммоларни ечиш мақсадида 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлиги йили” деб эълон қилинган, аммо ҳали ечилмаган муаммолар кўп.
Ёшларга доир давлат сиёсати ислоҳ қилиниб, унга ёшларни касбларга бепул ўқитиш, тадбиркорлик ва стартаплар учун грантлар эълон қилиш, аҳолининг деярли ярми истиқомат қилувчи қишлоқ жойларида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи ёшларга субсидиялар бериш каби янги лойиҳалар қўшилган, аммо янги дастурда ёшларни маданият, жисмоний тарбия ва спорт ҳамда санъатга жалб қилиш, уларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги билимларини ошириш, ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш ва аёллар бандлигини таъминлаш каби нарсалар ҳам тилга олинган. Аммо, уларга ишонч йўқ.
БМТ қошидаги Халқаро Меҳнат Ташкилоти маълумотлари бўйича, Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аёлларнинг 33 фоизи асосий иш сифатида ҲАҚ ТЎЛАНМАЙДИГАН ИШ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАДИ.
Ҳукумат маълумотларига кўра, ёшларга доир давлат сиёсати эълон қилинганидан буён, унинг ижросига 1,4 триллион сўм, деярли 131,1 миллион доллар маблағ сарфланган. Ушбу дастур билан “замонавий тадбиркорлик кўникмалари ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш”, шунингдек, “вояга етмаганлар орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, оилавий ажралишлар сонини камайтириш, кучли ватанпарварлик ғояси ва мустаҳкам фуқаролик позициясини шакллантириш” мақсад қилингани айтилади, аммо ҳалигача натижалар йўқ.
Ёшлар Ишлари Агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг сўзларига кўра, шаҳар ва қишлоқ жойлардаги таълим сифатига доир муаммолар турлича. Айрим мактабларда ҳатто асосий коммунал хизматлар: ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ, ГАЗ ва ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ ҲАМ ЙЎҚ.
Ўзбекистонда 18 ёшгача таълим олиш мажбурий бўлса-да, лекин амалда мактаб тизими ҳар доим ҳам ўз вазифаларини бажара олмаяпти. Масалан, UNICEF ҳисоботида шундай дейилади: “Ҳозир мактабларда ўз фанини унчалик яхши билмайдиган ўқитувчилар бор. Шундай педагоглар туфайли ўқувчилар кам билим олишяпти, ота-оналар эса ПУЛЛИ РЕПЕТИТОРЛАРГА пул сарфлашга мажбур бўлмоқдалар”.
Олий Таълим Тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда эмиш. 2030 йилга қадар мактаб битирувчиларининг ярми олийгоҳларга ҳужжат топшириши режа қилинган. Бу борада нуфузли хорижий олий таълим муассасаларига кирган талабаларга ажратилган 200 миллион доллар миқдоридаги грант ва стипендиялар ҳам рағбатлантиришнинг бир тури сифатида танланган, аммо НАТИЖА БАРИБИР ЙЎҚ.
Лекин ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ КОРРУПЦИЯ ўқувчилар ва уларнинг оилаларини қийнаб келмоқда. UNICEF маълумотларига кўра, ўқитувчилар баҳо қўйиб бериш учун пора сўраши ҳолатлари кўп учрайди. Натижада молиявий қийин аҳволга тушиб қолган ўқувчилар [талабалар] ўқишни ташлаб кетишга мажбур бўлмоқдалар.
Шунингдек, эски даврда ҳукумат пахта теришда мажбурий равишда болалар меҳнатидан фойдаланилгани учун Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан доимий равишда танқид қилиб келинган эди. Янги ҳукумат даврида болаларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланиш амалиётидан воз кечилгани, бунинг учун жавобгарликнинг кучайтирилиши ортидан 2019 йилда АҚШ ўзбек пахтаси импортига қўйилган чекловни бекор қилди, аммо бунинг мамлакат иқтисодий аҳволига ТАЪСИРИ ЙЎҚ ҲИСОБ.
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг мустақил ҳисоботларида ҳам 2020 йилда Ўзбекистонда айрим жойларда бу ҳолат сақланиб қолгани айтилган бўлса-да, мажбурий меҳнат билан боғлиқ амалиётлар сезиларли КАМАЙГАНИ МАЪЛУМ ҚИЛИНГАНИ ЙЎҚ.
* * * * *
Хуллас, дейди “Ҳаракат”нинг мустақил журналистлари, Ўзбекистонда аҳвол ўша-ўша, бироз ижобий ўзгаришлар бор. Аммо, уларнинг давлат ИҚТИСОДИГА ФАЙДАСИ ЙЎҚ ҲИСОБ.
Financial Times газетаси бир нечта расм ҳам эълон қилган, уларнинг кўпчилиги биздаги аҳволни ўзида акс эттирмайди. Шу сабабли, у расмлардан биттасини танладик – бозордаги сотувчи аёл ва унинг ЁРДАМЧИСИ.